Инсонларни икки дунё саодатига чақирувчи динимиз бизни худбинликдан қайтариб, олижанобликка буюради. “Набий (с.а.в) бирортангиз ўзига раво кўрган нарсани биродарига ҳам раво кўрмагунча мўмин бўла олмайди”, дедилар. Фойда кўзлашда ҳаддан ошиш, ўз нафсини ўйлаб, бошқалар манфаатини кўзга илмаслик худбинликдир. Мўмин мусулмон кишига ярашмайдиган бу хунук одатнинг зарарларин санаб адоғига етиб бўлмайди. Оддийгина тартибсизликдан тортиб, катта-катта жиноятларгача худбинликдан туғилади. . Худбинлик инсонни ўзи учун ҳам, жамият учун ҳам хавфли. Жамитя уни ўз-ўзидан четга чиқариб ташлайди. “Ўзим бўлай” деб ҳаёт кечирадиган кимсанинг, аслида, эришганидан йўқотгани кўп. Одамлар ундан кўнги қолади, ундан узоқлашади. Ўзларидан меҳр оқибат кутсак, биз ҳам уларга меҳр шафқат кўрсатайлик. Меҳр ва эътиборимизни туйган кишиларнинг бизга ишонччи, ҳурмати ошади. Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳадисларига айтилар: “Одамларнинг яхшиси одамларга фойдаси кўпроқ тегадигандир”.
Аллоҳ таъоло барчамизни олижаноб фазилатларни эгаллаб халққа жамиятга фойдамиз тегадиган бандаларидан бўлишни насиб этсин.
Сариосиё тумани “Сўфи Оллоҳёр”
жомеъ масжид имом-хноиби Исмоилов Обиджон