Исломий адабиётда сахих манбаларга кўра бараканинг нималарда экани қуйидагича баён этилган.
1.Таомни биргаликда ейишда барака бор ( Ибн можа ) .
2.Бисмиллоҳ билан ейилган таомда барака бўлади ( Ибн можа ) .
3. Барака овқатнинг ўртасига тушади. Шунинг учун ҳам четидан енг ўртадан олманг ( Термизий ) .
4. Саҳарда ва саҳарлик таомида барака бор ( Таброний) .
5. Тоамдан олдин ва кейин қўлларини ювиш уйдаги баракани орттиради ( Шуйба).
6. Қайноқ овқатда барака бўлмайди ( Дайламий).
7. Асалда барака ва шифо бор ( Гофилин ) .
8. Сиркада , сутда , хурмода барака бор ( Имами можа ) .
9. Ризқига рози бўлганнинг баракаси камаяди ( Ахмад).
10. Олди — сотдида кўп қасам ичиш молнинг баракасини кетказади ( Муслим ) .
11. Тижоратда барака бордир унга ёлғон , хиёнат аралашса барака кетади ( Бухорий ) .
12. Барака буюкларингизда ( Рафиий ).
13. Биринчи боласининг қиз бўлишлиги хотиннинг баракатидандир ( Ибни Асокир ) .
14. Қиз бола борокатлидир ( Дайламий ) .
15. Боласиз уй баракасиздир ( Абушайх ) .
16. Уйнинг яхшилиги ва баракати кўпайиши учун уйга кирганда уй одамларга салом бергин ( Харотий ) .
17. Дуо умрнинг баракасини кўпайтиради ( Термизий ) .
18. Қурьон ўқиладиган уйнинг баракаси ортади , Қурьон ўқилмайдиган уй бебарака бўлади ( Доримий ) .
19. Мусафир мингта барака ва мингта рахмат билан келади ( Нисобул ахбор ).
20. Уйдан вақтли чиққаннинг ишида барака бўлади ( Боззар ) .

Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани
«Саъд ибн Абуваққос» жомеъ масжид имом хатиби: Яхёев Шариф

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here