Бугунги кунда бизлар Ислом арконининг бешинчи рукни ҳисобланган Ҳаж амалини бажариш учун Саудия Арабистоннинг Макка ва Мадина шаҳрига келганмиз. Ҳозирги пайтда Сурхондарё вилоятидан келган зиёратчилар билан биргаликда Макка шаҳрида зиммамиздаги вазифани адо этиб, бир қанча машаққатли амалларни соғ-саломат адо қилиб хожилик мақомига эришдик. Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллалоҳу алайҳи васаллам «Ҳаж машаққатдир» деб марҳамат қилганлар. Бу ҳадиси шарифнинг қанчалик ҳақ эканлигини бугунги кунда ўзимиз гувоҳи бўлиб турибмиз. Замон қанчалик тараққий этмасин, Ҳажнинг ўзига яраша заҳмат ва машаққатлари то қиёматга қадар давом этади.

Муборак Ҳаж сафарини ният қилиб ер юзининг турли минтақаларидан шу қаторда мустақил Ўзбекистонимиздан ҳам мусулмонлар Байтуллоҳни зиёрат қилиш мақсадида келишган. Келганларнинг аксарияти қариялар. Аммо шунга қарамасдан улар биз ёшлар қатори Аллоҳ таолодан шафоат тилаб, серғайратлик ва шижоат билан ибодатларни мукаммал адо этишмоқда. Зиёратга келган баъзи қарияларнинг айтишларича, “Уйда юрак ва бошқа касалликларга қарши ичиб юрган дори-дармонларимизни Аллоҳ таолонинг каромати билан, бу ерга келиб ичмай қўйдик ҳатто ичишни ҳам унутдик” дейишмоқда. Ҳурматли Президентимизнинг ташаббуслари билан бу йил юртимизда яшовчи 2-жаҳон уруши қатнашчиларининг 72 нафари Ҳаж ибодатини адо қилиш учун келганлар. Улар учун алоҳида тиббий ходимлар ва ёрдамчилар бириктирилган.

Бу ерда зиёратчилар учун хизмат қилаётган меҳмонхоналар мавжуд бўлиб, тоат-ибодат қилиб келиб бемалол ҳордиқ чиқариш, овқатланиш учун ҳамма шароитлар яратилган. Тиббий ходимлар хожиларимизнинг ҳолидан хабар олиб туришмоқда.

Бу ерда хожиларимиз билан биргаликда ўз зиммамиздаги вазифани адо этиш билан бир қаторда, дуолар ижобат бўладиган улуғ жойларда хусусан, Байтуллоҳ ёнида, Мино водийсида, Арофотда, Муздалифада туриб халқимиз тинчлиги ва фаровонлиги бардавом бўлишини ва юртимизнинг ривожланиши ва тинчлиги йўлида олиб борилаётган ишлар ривожини тилаб, ёшларнинг бахту камолини ва Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар ривожини сўраб дуолар қилмоқдамиз.

Ҳожиларимиз учун мана шундай яратилган қулай шарт-шароитлар ва  кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик учун давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик билдириб, уларнинг ҳақларига  дуолар қилишдан ҳеч қачон чарчамаймиз. Аллоҳ таоло барчаларимизнинг қилаётган дуоларимизни даргоҳида қабул қилсин.

Макка шаҳридан Сурхондарё 7-ГУРУҲ раҳбари ва Олтинсой туман“Раҳмонберди ҳожи” жомеъ масжид имом хатиби Зикирулло Абсаломов. 

                                                                                                            6 сентябр 2017 йил

 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here