Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳотим Розий ўзининг илм йўлидаги ҳаракати ҳақида шундай ҳикоя қилади: «Басра шаҳрида саккиз ой қолдим. Ўзи у ерда бир йил қолмоқчи эдим, лекин ейишга егулигим ҳам, уни сотиб олишга пулим ҳам қолмади. Ноилож, кийимларимни сотдим. Бу пул ҳам тугагач, ҳеч вақосиз қолдим. Бир дўстим билан шайхларнинг олдига борардим. Устозлар кечгача ҳадис айтиб беришарди. Бир куни дўстим дарсдан чиқиб, уйига кетиб қолди. Шу куни туз тотмадим. Эртаси куни шу аҳволда яна ҳадис эшитгани бордим. Кейинги куни дўстим мени яна бир шайхнинг олдига олиб борди. Мен у зотга: «Узр, жуда ҳолдан тойганман», дедим. «Нима учун?» сўради у. «Икки кундан бери туз тотганим йўқ», дедим. Шайх: «Менда бир динор бор эди, ярми сенга, ярми дўстинга», деди. Ўша ярим динор билан Басрадан чиқиб кетдик.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here