Инсоният тарихига назар ташласак, қайси жамиятларда аҳиллик, биродарлик, ўзаро ҳамжихатлик жорий бўлса, тараққиёт, равнақ ва эсойишталиги-ю халқ фаровонлиги хукм сурган. Аксинча қай бир жамиятда муросасизлик ўзаро хусумат кучайса, бундай жамиятларда уруш ва мажоралар авж олган юрт вайрон эл пароканда бўлган.
Маълумки бизни юртда 130 дан зиёд турли миллат ва элатларга мансуб кишилар ўзаро хурмат дўстлик ва хамжихатликда яшаб еелмоқдалар.
Ислом дини мусулмон киши бошқа дин вакиллари билан яхши муомала ва муносабатда бўлшга чақиради. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай мархамат қилган: «Дин тўғрисида сизлар билан урушмаган ва сизларни ўз юртингиздан (хайдаб) чиқармаган кимсаларга нисбатан яхшилик қилишингиз ва уларга адолатли бўлишингиздан Аллоҳ сизларни қайтармас. Албатта, Аллоҳ адолатли кишиларни севар» (Мумтахана сураси 8-оят)
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хам кўплаб хадиси шарифларида ахли китоб (насроний ва яхудий) ларга зулм қилмасликка ва уларнинг ҳаққига риоя қилишга чорлаганлар. Жумладан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким бир ахдлашган (ғайридин) кишига зулм қилса ёки ундан ҳаққини поймол этса, ёхуд уни тоқати етмайдиган нарсага буюрса, ёки ундан ўз розилигисиз бир нарса олса, Қиёмат куни мен ўша одамнинг хусуматчиси бўламан» (Имом Абу Довуд ривоятлари).
Шуни унутмаслик керакки, ўзга дин вакиллари билан муомала ва муносабатдаги киши улар хавас қиладиган даражада гўзал одоб-ахлоқ ва ростгўйлик хамда мусулмонларни обрўсини сақлайдиган ҳолатда бўлиши керак. Ажаб эмас, улар ислом дини ва мусулмонларга хавас қилсалар.
Ўз динининг талабларни тўлиқ англаган аждодларимиз тарихини ўрганадиган бўлсак, ислом ўлкаларида ҳар бир дин вакилига эркинлик таъминланган, бирорта шахс томонидан ўз ақидасининг бошқаларга мажбурлаб сингдиришилига йўл қўйилмаган. Бағрикенглик борасида ўзбек замини азалдан намуна бўлиб келган.
Аллоҳ таоло азиз ва мустақил юртимизда яшаётган барча мўмин мусулмонларни, миллат ва элатларни, тинч-тотув , ўзаро хурмат ва эътиборда истиқомат қилишларида мададкор бўлиб, она-Ватанимизни турли бало ва офатлардан хифзу ҳимоясида сақласин!
Музработ тумани бош имом-хатиби Бобохон Қосимов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here