«Ўргимчак тури»да ақидапарастликни тарғиб қилувчи сайтлар тобора кўпайиб бормоқда.Бундай таҳликали замонда ёшларимизга фақат «uz» доменидаги сайтларида фойдаланишини тавсия қиламиз. Агар бошқа домендаги веб-сайтлардан фойдаланишга эхтиёж сезилса, маълумот олишда ҳушёрлик ва эҳтиёткорлик лозимлигини таъкидлаб ўтмоқчимиз. Бизнинг ақидамизга, мазҳабимизга зид бўлган сайтлардан узоқ бўлиши зарур. Зеро, эҳтиётсизлик билан кўр-кўрона олинган маълумотлар кишини адаштириб қўйиши аниқ. Диний эҳтиёжини эътиқодимиз ва мазҳабимизга ёт веб-сайтлардан қондираётган кишилар «бошқа» манбалар орқали «бошқа»лар, яъни ғанимлар қўлида тарбияланаётганини унутмасин!
Интернетни «Ўргимчак тўри» деб бежиз айтишмайди. Зеро, ўргимчак тўри қуёш нурида шунчалар жозибадор ва хилма-хил рангларда товланадики, беихтиёр инсон унга маҳлиё бўлиб қолади. Аксинча, қуёш нуридан ҳоли ерда у жозибадорликдан асар ҳам қолмайди.
Шундай экан, мамлакатлар барқарорлигига таҳдид соладиган, хунрезлик, бехаёлик, қаллоплик, экстиримистик кайфиятидаги сайт ва гуруҳларни «ўргимчак тўри»нинг зулматдаги шаклига қиёслаш керак.
Огоҳ бўлинг! Зулматдаги бу «тўр»лар бир кун келиб «арқон»га айланиб онгингиз, бутун вужудингизни чирмаб, ҳалок қилмасин!

Ў.М.И Сурхондарё вилоят вакили А.Сайфиддинов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here