Тарихдан қўшничилик ислом биродарлиги тақозо этган нарсалар орасида энг ахамиятлисидир. Хадису фарифдан маълумки “Қўшнилар 3 ҳил бўлади. Биринчи хил кўшнининг бир хаққи. Иккинчи хил кўшнининг икки ҳил хаққи бўлади. Учунчи хил қўшнининг учта ҳаққи бўлади”. Энди шундан учта ҳаққи бор қўшни мусулмон қариндош қўшни бўлиб унда қўшничилик ҳаққи, ислом хаққи ва қариндошлик ҳаққи бор экан. Иккита ҳаққи бор қўшни мусулмон қўшни бўлиб унинг исломдаги хаққи қўшнилик хаққи бўлар экан. Битта хаққи бор қўшни ғайриддин бўлса унинг фақат қўшнилик хаққи бўлар экан. Шундай экан қўшничилик хаққи фақат азият бермаслик эмас, балки қўшни етказган азиятни кўтариш,мулойимлик ва яхшиликни биринчи бошлаш ҳам дир. Қўшнига биринчи бўлиб салом беришлик, бетоблигида бориб кўриш, мусибатда ҳамдарлик билдириш, хурсанчиликда табрикриклаш, хаосида кечириш, ховлисига мураламаслик, деворига ёғоч қўйиб ранжитмаслик, ховлиси худудида тупроқ тушурмаслик, ховлисига олиб кириб кетаётган нарсасига қарамаслик сўзлашувда қулоқ солмаслик яъни, (гап ўғирламаслик), агар кўшни йўқ бўлса, унинг уйидаги оғир ишларига ёрдам беришлик ва ҳпкозо…
Буларнинг ҳаммаси қўшничилик ҳаққи хисобланар экан.
Ривоят: Қадимда бир қўшни ўзига тўқ яшар экан. Хажга боришни ният қилиб анча мунча пул йиғиб қўйган экан. Кунларнинг бирида ўша кишининг эркатой ўғли қўшнисининг уйига ўйнагани бориб қолса, қўшниси болалари билан гўшт еб ўтирган экан, болани кўриши билан гўштни яширибди, ўшанда болакай уйига келиб йиғлаб дебди. “Мен қўшникига борган эдим. Улар гўшт еб ўтирган экан. Менга бермади” дебди. Шунда дархол ўзига тўқ киши ғазабланиб қўшнисиникига ўтиб ғазабини сочиб нега менинг ўғлимга гўшт бермадинг деб сўрабди. Шунда қўшни узр сўраб айтибдитки “Эй қўшни мана уч кундирки уйимда ейдиган нарсам йўқ эди. Болаларим очликдан силласи қуриб бораётган эди. Бугун хафа бўлиб кўчада кетаётган эдим бир харом ўлган молга кўзим тушиб қолди. Аллохдан кечирим сўраб таваккал қилиб ўша молнинг гўштини кесиб олиб келиб болаларимга едираётган эдим. Бу гўштнинг болаларим хаққи дэди лекин сизнинг ўғлингизнинг луқмасини харомламай деб бермаган эдим” дебди. Шунда ўзига тўқ қўшни ўзига келиб эх аттанг “Қўшним шу холда яшаса-ю мен кўшни бўлиб нима учун олдинроқ билмадим” деб хажга бораман деб йиғиб қўйган пулларини қўшнисига эхсон қилиб юборган экан. Қиссадан-хисса қушнилик хаққи хамиша ёдимизда бўлишлиги керак бўлар экан. Бизлар ўзоро бир биримизга нисбатан мехр мухаббатни йўқотмаслигимиз лозим. Динимиз таълимотларининг бош мақсадлари хам ўзгаларнинг кўнглини кўтариш қалбларини қувонтириш уларга хурсанчилик улашишдан иборат.
Жалолиддин Румий хазратларининг хикматларида айтадики:
Тавофу байтул халил қори осонаср,
Тавофу байтул халил қори мардонаср.
Иброхим халиллохнинг курган байтии тавоф қилиш осон иш.
Аллохнинг байти яъни мумин килининг қалбини тавоф қилиш марднинг иши.
Минг таассуфки хозирги вақтда қушнилар ўртасида арзимас нарсалар устидан низо ва жанжаллар, кўнгил қолишлар хатто ака-ука қўшниларнинг юз кўрмас бўлиб бир биринг тўй маракасига бормаслик холатлари бизни ташвишга солади.
Илохим яратганнинг ўзи юртимизни тинч осмонимизни мусаффо қилсин.
Токи хаёт бор экан қўни қўшни, ота-она, ака-укаларимиз билан ахилликда яшаб юришлик хаммамизга насиб этсин.
Қизириқ тумани “Эшони Файзуллахон” жоме масжиди имом хатиби А.Тўрабоев