Фарзанд инсонга аъто этилган энг улуғ немат. Уларнинг бири бошқасидан устун қўйиш нематни қадирламаслик шукурсизликдир. Тирноққа зор ўтганлар қанча биргина фарзанд тилаб яшаётганлар қанча? Бандаси учун яхшилик кимда ёки нимада эканлигини фақат яратганннинг ўзи билади.
Хазрати Хадича (Р.А) онамизнинг кўзи ёриди. Файзли оилада қиз фарзанд дунёга келди. Она гўдагига чексиз мехр ва ўкинч блан термулди. У зад яъни Пайғамбар (С.А.В) эса яхши хабарни эшитибоқ Хадичанинг ёнига шошдилар. Қизалоқни севинч билан қучоқларига олиб Бағриларига босдилар.
Аёлларига миннатдор боқиб.
-Қизимнинг исми Зайнаб бўлсин!-дедилар. “Зайнаб” яъни отасининг зийнати дедилар. Бу холида қиз фарзандлар камситилишига қўйилган қатъий нуқта эди. Жохилият даврида одамларнинг маломатидан қурқиб, қизларини гудак чоғида тириклай кўмишдек жирканч одат булган.
Хатто хазрати Умардек (Р.А) зот исломгача бўлган даврда қизчасини тириклай кўмган кейинчалик шу аянчли ишларини эслаб йиғлаб, кўз ёшларидан соқолари хам хул бўлиб кетар эди.
Чуқур ковлаётганларида жажжи қўлчалари билан соқолларидан тортқилаб турган қизчаларини сира унутолмасдилар. Ислом дини бу жирканч одатни тугатди. Аёлларни камситишга улар буюмдек қарашга қиз кўришни айб санашга чек қўйди.
“Қайси бирларига қиз (кўргани хақида) хуш хабар берилса, ғазаби келиб, юзлари қорайиб кетар. Улар қихларини камситган холда олиб қолиш ёки (тириклай) тупроққа қориш одамлардан яшириниб олур. Огох бўлингларким, уларнинг бу хукумлари яроқсиздир” (нахл 58-59)
Пайғамбаримиз )С.А.В) хадиси шарифларида мархамад қиладилар:
“Аллох таллохдан хайирли болалар ато этишини смўрадим. Менга қиз фарзанд аъто этди.” (Ширьа) “Қиз фарзандларингни хор қилманглар, мен қизларнинг отасиман” “Мифтохур жинон”): “Бозордан янги мева сотиб олиб, уйга келтирган киши садақа қилиш, савобии олади.” Олиб келинган мевани аввал қизларига берсин! Аёли, қизларини севинтирган одамнинг савоби оллохдан қурқиб йиғлаганнинг савоби кабидир. Аллохдан қўрқиб йиғлаган кишининг танаси жаханнамга харомдир. (Ибн Адий) Қиз фарзандларга қандай муносабатда бўлиш кераклигини билиш учун маскур башоратлар кифоя. Афсус базида жохилият даврини эслатувчи совуқ гапларни ҳам эштиб қоламиз. Эркаклар-ку оналик даврини мехрини, аёлларчалик хис қилишмас. Бундан ташқари она бўлиш Оғирликларини бошидан ўтказган, ўғилми-қизми фарзанд нақадар ширин азиз бўлишини билган кайвони хотинлардан эшитиш қандай ачинарли “ўзи шу келинни бошидан жиним суймаган. Агар яхши бўлса биринчи боласи қиз туғулармиди” Фалончининг келини учинчисини ҳам қиз туғубди. Ҳамманинг кўнглини оғритаверганидан кейин, шундай бўладида. Нечта қизи бор экан? 6! Шунча қизнинг ўрнига битта ўғил туғиб олмайдими, ёнбошига суянчиғи бўларди.” “ Келинимга айтдим, болам шу туртта қиз билан ўтиб кетаверадими дедим. Рост-да, Ўғил туғмаган аёл аёлми?! “Олам дунёга бир марта келади ҳамма ҳам орзу-хавас кўришни истайди” кўпчилигими пуч орзу –хаваслар ортидан чопиб оворамиз. Ахир шу орзу-хаваслар бизни гуноҳларга, хатоларга етакламаяптими. Ўзи шундайсига ҳам гуноҳкор бандалармиз, боз устига юқоридаги сўзларни айтибяратганнинг қахрига дучор бўлиб қолмаяпмизмикин. Шундай экан, фарзандалари қиз бўлса асло ўксимаслик чиройли тарбиялаб, тенгига узатиб кейин ҳам яхшилик қилишда давом этсангиз мехрибон Аллох уларни сиз билан жаханнам ўртасида тўсиқ қилади.

Қизириқ тумани “Эшмамат ўғли Қувондиқ” жоме масжиди имом хатиби У.Эгамбердиев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here