«Ҳақиқий мусулмон бошқа мусулмонларга тили билан ҳам, қўли билан ҳам озор
етказмаган киишдир»- деб марҳамат қилганлар. (Имом Бухорий ва Имом Муслим
ривояти).

Пайғамбаримиз Муҳаммад(с.а.в.): «Отага итоат қилиш -Аллоҳга итоат қилишдир. Унинг
олдида гуноҳ қилиш — Аллоҳ олдида гуноҳкор бўлиш билан баробардир» — деганлар. Яна айтганлар: «Ота-оналарининг кексалик вақтида ҳар иккисини ёки бири бўлмаганда бошқасини рози қилиб, жаннати бўлиб олмаган фарзанд хор бўлсин, хор бўлсин ва яна хор бўлсин». Мазкур ҳадислардаги тарбиявий ўгитларга қарамай, баъзи ғаразли оқимларга кириб қолган ёшларимиз ота-оналарини беҳурмат қилиш даражасигача бормоқдалар. Бу эса исломнинг инсонпарварлик ғояларини обрўсизлантиришга сабаб бўлмоқда.
Шунингдек, аёлларимиз ва ёшларимизга соф исломни тушунтириб бера олишимиз керак. Ислом мусаффолиги деганда, диннинг ўзи соф экани, у инсонларни мусаффоликка, холисликка чақиришини тушунмоқ лозим. Мусулмонман деган кишилар динга холис ва сидқидилдан ёндошмоқлари, Аллоҳ таолонинг:
«Эй иймон келтирганлар! Ёппасига итоатга киришингиз, шайтоннинг йўлига
юрмангиз»(Бақара: 208), деган чақириғига лаббай деб жавоб бермоқликлари лозим.
Ўтган пайғамбарларнинг умматларида бўлгани каби, дин кўрсатмаларини баъзисига
амал қилиб, баъзисини тарк этиш мумкин эмас.
Ҳолбуки, ҳозирги кунда мусулмонликни даъво қилиб ислом дини қоралаган ишларни
қилаётган, жумладан, ўз-ўзини ўлдираётган кимсалар ҳам йўқ эмас. Биз биламизки
нафақат ўзини, балки ўзгалар тинчини ҳам бузиш мумкин эмас. Пайғамбаримиз (с.а.в.): Диндан дунёвий мақсад учун фойдаланиш, дин ниқоби остида динга ёт бўлган ишларни амалга ошириш аслида мунофиқ кишиларнинг, дин душманларининг ишидир. Бу ишлари билан улар одамларни диндан бездириб, бошқаларни диндорларга нисбатан салбий назар билан қарашларига сабаб бўладилар. Бугунги кунда баъзи бир мутаассиб оқим вакиллари динни ўзларича талқин қилиб, ғулуга бориш билан турли тоифа ва фирқаларга бўлиниб, мусулмонлар орасига қанчадан қанча кўнгилсизликлар
чиқарганликлари маълум.
Тариҳдан маълумки, Қарматий деган тоифа чиқиб улар Маккаи Мукаррамада ҳаж
қилаётган кишиларни ўлдириб, уларнинг танасини Зам-зам қудуғига ташлашган.
Мусулмонлар учун муқаддас саналмиш Каъбадаги қора тошни ўрнидан кўчириб олиб, ўз ватанларига ўғирлаб кетганлар. Бир нечайилдан сўнггина у маълум миқдордаги маблағ эвазига қайтариб олиб келиб яна ўз жойига ўрнатилган. Демак, динда ғулуга кетиш, мутаассибликка берилиш, динда бўлмаган ишларни диндан деб, уни бузишга уриниш қанчалик кўнгилсиз ҳолатларга олиб борар экан. Ўзларини мусулмонман деб айтишга лойиқ кишилар биринчи навбатда пайғамбарлар бўлсалар, улар ҳам: «Айтинг: «Мен Аллоҳга динни унга ҳолис қилган ҳолда ибодат қилишга буюрилганман. Яна, (мен) мусулмонларнинг аввали бўлишга буюрилганман», (Зумар: 11-12) деб эътироф этадилар.
Ислом динининг мусаффолиги шунингдек, унда барча инсоний фазилатларнинг
мужассамлиги, инсонларни гўзал ахлоқ-одобга тарғиб қилишидадир. Ҳадисда: «Агар ҳаё қилмасанг, хоҳлаган ишингни қилавер», дейилган. Маълумки, инсоний фазилатларнинг энг улуғи бу ҳаёдир. Ориятсиз, иймони заиф одамдан ҳар қандай қабиҳ, ишлар содир бўлиши ҳеч кимга сирэмас. Ориятсиз кишида вафо бўлмайди, пайти келганда ўз виждонидан ҳам,ватанидан ҳам, динидан ҳам кечиши мумкин. Мусулмонликни даъво қилса-ю, аммо ахлоқ одоби бузуқ бўлса, жумладан, ўзгаларга нисбатан адоват ва нафрат назари билан қараса, унинг мусулмончилиги мукаммал бўлмайди. Ривоят қилинишича, бир куни саҳобалар Расулуллоҳ (с.а.в.)га: «Бир аёл бор. У нафл намоз ўқишни, нафл рўза тўтишни, нафл садақа беришни сира канда қилмайди. Аммо, қўча-куйда ҳали уқўшниси, ҳали бу қўшнисига тили билан озор беради», дейишди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): «У хотин дўзахийдир», дедилар. (Имом Аҳмад). Ҳусни хулқ деганда, нафақат инсонларга яхши муомалада бўлиш, ўзгаларнинг оғирини енгил қилиш, балки, бировга зиён етказмаслик, ёмонлик қилишдан ўзини сақлашликни ҳам тушунмоқ лозим.
Хулоса қилиб айтганда, Ислом динининг ҳар бир жамиятга ва ҳар бир замонга муносиб мослашишини асосий сабабларидан бири унинг инсон табиати хусусиятларини ҳисобга олганидадир. Аллоҳ таоло инсонларга динни уларни қийнаш ёки азоблаш учун эмас, балки дунёда Аллоҳни таниб, ҳалол ва пок ҳамда хотиржам ҳаёт кечиришлари учун нозил қилган. Исломни шиор қилиб олган фирқаларнинг ўзларига эргашган гумроҳларни дунё ҳаётидан бездириб, уларни одамлардек яшашдан чалғитишлари, дин шунга буюрган, деб турли бузғунчиликлар қилишга ундашлари, ўзгаларнинг ҳаётига хавф солишлари Ислом таълимотига асло тўғри келмайди. Аллоҳ таоло барчамизни ҳақ
йўлдан адаштирмасин, адашган ёшларимизни ҳидоятига бошлаб, мўмин-мусулмонларимизни фитналардан ўзи асрасин.

Денов тумани ”Файзобод”жомье масжиди имом хатиби Фазлиддин Мелибоев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here