«РИА Новости» берган хабарга кўра, «Роспотребнадзор» раҳбари Анна Попова коронавирус инфекцияси нафақат ҳаво томчилари орқали, балки ифлос қўллар ва сув орқали ҳам юқиши мумкин, шунинг учун гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш кераклигини айтган.
Анна Попованинг қайд этишича, коронавирус ифлос қўллар ва ифлос сув орқали ҳам тарқалиши мумкин, шунинг учун бугунги кунда шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш керак.
Унинг сўзларига кўра, қўлларни, юзларни, қўл ювиш воситаларини тез-тез ювиш, фақат тоза идишлардан фойдаланиш, уй ва уй жиҳозларини тоза тутиш керак.
«Бугунги кунда барчага қўйиладиган талаблар оддий — ҳаммага маълум қоидалар билан ўз соғлиғини ҳимоя қилиш», — деб таъкидлади Попова.
Ташкилот раҳбарининг таъкидлашича, бугунги кунда фақат шошилинч зарурат туғилгандагина, ноқулай эпидемиологик вазиятга эга давлатларга сафарларни режалаштириш керак.