Янги уйга кўчиш арафасида хавлини тартибга солиш ишлари кўпайиб кетганлиги сабабли уйга мардикор олиб келиб, ишларни бажаришни ният қилдим ва мардикор бозорга, мардикор ёллаш учун бордим.Одам кўп, ҳамма мардикор бозорга тирикчилик мақсадида чиққанлар ўзини таклиф қилган.Шуларнинг орасида бир одам турар эди.Кўринишдан яхши кийинган, сиртдан эьтибор бериб қараганда эса кўринишидан умуман мардикорга ўхшамайди. Билмайман нима, ўша одамнинг олдига бориб «сиз ҳам ишлайсизми» деб сўраганимни ўзим ҳам билмай қолибман. У киши эса «ҳа, мен ҳам ишлайман» — деди ва мен у кишини ишга таклиф қилдим. Биз ўша киши билан уйга келдик , ишларни келишиб олдик. Ёлланган киши ўзаро келишилган ишни бажаришга киришди. Иш хажми камида 4 кунлик бўлсада, у 2 кун ичида белгиланган ишларни ниҳоясига етказди. Иш давомида у кишидан қаерлик эканлигини ва аниқ яшаш манзилини сўрадим. Мақсад эса, келажакда яна бошқа шу каби ишлар чиқса ёллаш эди. У киши ўзининг манзилини берди. Орадан бир қанча вақт ўтди. Уйимда яна мардикор ёлланадиган иш чиқиб қолди. Шунда мен ўша кишини эслаб ва ўзи берган манзил бўйича излаб бордим. Астағфируллоҳ , қайси кўз билан кўрайки у берган манзилда мен кутмаган манзара пайдо бўлди ва унинг уйни кўриб ҳайратга тушиб қолдим. Аввалига, ишонқирамай турдим, аммо кейин эса ўша одамнинг худди шу уйдан чиқиб келгач ғалати ҳолатга тушиб қолдим. Сабаби бу одамнинг уйи оддий ўрта ҳол аҳволи яшайдиган уйларга нисбатан бир неча бора ҳашаматли эди. Менга пешвоз чиқибоқ у киши: » Э … Э . Келинг , келинг» дея қарши олди ва ичкарига таклиф қилди. Уйнинг ичи эса янада чиройли ва бекаму кўст даражада эди. У менинг ҳайратга тушганимни сезгандай, бир пиёла чой узатиб, » Ҳайрон бўлманг биродар деб гап бошлади .Аслида менга қарашли бўлган неча фирмаларим, қўшалоқ савдо дўконларим фолият кўрсатиб турибди. Аллоҳга шукур, пулга муҳтожлигим йўқ. Лекин, отамиз бу дунёдан ўтишларидан олдин бир насиҳат қилган эдилар . Отам: … ўғлим , агар мен учун эҳсон қилсанг пешона терингни тўкиб, меҳнат қилиб топган пулингдан эхсон қилгин» дея насиҳат қилган эдилар . Пешона теринг билан топилган пулингга қилган эхсонинг мен учун манфати тегишининг эхтимоли, бошқа қилган эхсонларингдан афзалроқдир деган эдилар буни тинглаб ўтириб бир нима дейишга тилим лол бўлди. Мардикорлик айбмас.

Манбалар асосида:

Олтинсой тумани «Саьд Ибн Абуваққос”
жомеъ масжид имом хатиби: Яхёев Шарифхон

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here