Канаданинг Алберта штатидаги Airdrie шаҳрида мусулмонлар биринчи масжид қуриш учун ер сотиб олдилар. Бу ҳақда сbc га таяниб, iqna нашри хабар беради.

Ҳозиргача бу ерда истиқомат қилувчи мусулмонлар маҳаллий черковларда ва ижарага олинган жойларда ибодат қилиб келишмоқда. Улар сотиб олган ер майдонида иккита бино бор ва масжид қуриб битгунга қадар шу ерда ибодат қилишлари мумкин. Иккита бино бузилиб, ўрнига гумбазли ва минорали масжид қурилиши режалаштирилган.

Ислом Кенгаши асосчиси Эрдри Сей ед Сохреварди «Шаҳар мусулмонлари учун ушбу масжиднинг қурилиши тарихий воқеадир», дея таъкидлади.

«Биз шаҳарнинг барча аҳолисини, шу жумладан мусулмонлар ва бошқа дин вакилларини қутлаймиз. Келгусида бу ерда динлараро музокаралар ўтказиш ниятидамиз», дейди маҳаллий мусулмонлардан бири Мона Шахзод.

ЎМИ Сурхондарё вилоят Матбуот хизмати

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here