Қадим замонда бир ўсмир йигит отасига келиб шундай деди:Отажон, сиз доим, менинг ҳақиқий дўстларим бор, деб айтар эдингиз-ку, энди менда ҳам анча мунча дўстларим бор.
Отаси:Машааллоҳ! Шундайми? Сенга улар қанчалик дўст? – деди.
Ўғил: Жонларини фидо қиладилар, – деди ғурурланиб. — Мени шунчалик яхши кўрадилар.
Ўғлим, кел сен билан бир иш қиламиз, — деди ота.
Ота-ўғил биргалашиб ташқарига чиқдилар. Ҳовлидаги қўйлардан бирини тутиб, ерга ётқизиб сўйдилар. Кейин ота катта бир халта олиб келиб, сўйилган қўйнинг бўлакларини унга солди. Яна бир халтага солди. Сўнг ўғлига деди:Сен буни олиб энг ишонган дўстингнинг уйига бориб, эшигини қоқ. Агар дўстинг, халтада нимани кўтариб олдинг? деб сўраса, «Мен бир ёмон одамни ўлдириб қўйдим», деб айт. Кўрасан, дўстинг нима қилар экан.
Ўғил ҳўп деб, халталарни елкасига ортиб йўлга тушди. Энг ишонган дўстининг уйига бориб, эшигини қоқди. Дўсти чиқиб қараса, қонга беланган халтани елкасига ортиб олган дўсти турибди. Дўсти: «бу бир балони бошламасин», дея эшикни дўстининг юзига таппа ёпди. Йигитча ҳайрон бўлиб,»бу дўст эмас экан», деган хулосага бориб, иккинчи дўстининг уйига йўл олди. Унинг ҳам эшигини чалди. Дўсти уйдан чиқиши билан: Дўстим, мен. – деганини билади, у ҳам қонли халтасини кўриб дарҳол эшикни ёпади.
Йигит то субҳгача барча дўстларининг уйига бориб, ана шундай муомалани кўрди. Хафсаласи пир бўлиб уйга қайтди.

  • Ота, сиз ҳақ экансиз. Менинг биронта дўстим йўқ экан, дунёда дўст деганнинг ўзи йўқ экан, – деди.
    Отаси:Шошма, ўғлим. Менинг бир дўстим бор. Аҳмад афанди. Сен унинг уйига бор. «Мен фалончининг ўғлиман» деб ўзингни танит. Мен бир одамни ўлдириб қўйдим, деб айт, кўрамиз нима қиларкин. — деди.
    Ўғил дарҳол халталарни елкасига ортиб йўлга чиқди. Отаси айтган одамнинг уйига борди. У одам уйидан чиқиб қон ва терга беланган, елкасида қонли халта кўтарган йигитчани кўрди.
  • Амаки, мен фалончи дўстингизнинг ўғлиман. Мен бир одамни.– дер экан, у одам Сус, тез ичкарига кир, – деб, йигитчани ичкарига олди. — Анави ерда сув бор, тезда юз қўлларингни юв, – деди. — Мен буларни мана бу лолалар экилган ерга кўмаман.
    Қўлига кетмон олиб, экинзорни қазий бошлади. Халталарни олиб бориб, ўша чуқурга ташлади. Устидан тупроқ тортиб, лола кўчатларини олиб экиб қўйди.
  • Ўғлим, бўлар иш бўлибди. Ўйлайманки, дўстимнинг ўғли бир одамни бежиз ўлдирмаган. Энди ўғлим, дўст бор, душман бор, сен бугун меникида қол. Эртага кетасан, – деди.
  • Йўқ, отамнинг олдига бормасам бўлмайди, — деди. Йигитча хафа эди. Ўзининг дўстлари дўст эмас экан, отасиники ҳақиқий дўст экан.
  • Ота, Худо ҳаққи, сиз ҳақ экансиз. Сизнинг дўстингиз ҳақиқий дўст экан, — деди.
    Отаси жилмайди:
  • Сен шошма ўғлим. Унинг дўст ёки дўст эмаслигини эртага биламиз.
  • Ота, нега ахир? У менга дарҳол ёрдам кўрсатди-ку.
  • Йўқ. У дўстим пешин намозини фалон масжидда ўқийди. Сен ўша ерга бор. У таҳорат олаётган вақтда сен уни ёмон сўзлар билан ҳақорат қил. Кейин уни ушлаб, силталаб ташла…
    «Аллоҳ, Аллоҳ».ўйлади йигитча. Бу ишни қандай қиламан? Нима бўлса бўлар, деб отасининг айтганини қилиш учун масжидга йўл олди. Ҳақиқатан, ўша одам масжиддаги таҳоратхона эшигида кутар экан, уни: «Сиз фалонсиз».дея ҳақорат қила бошлади. Кейин уни ушлаб турткилади. У одам кулди. Йигитчани четга олди:
  • Мен бир неча туртки учун лолазорни бузадиган одам эмасман. Бор, отангга салом айт, – деди.
    Дўст шундай бўлади. Жаннати аълога кирар экансан, мана шундай дея оласанми? Шу гапни айта олсанг, ҳақиқий дўстсан: Бир одам жаннатнинг эшигида турганларга: «Фалон дўстим бор эди. У жаннатга кирдими?» дея сўрайди.
  • Йўқ, ҳали келмади, – дейилганда: «Унда мен ҳам кирмайман. Уни кутаман.» – дейди. Мана шу йигитликдир, мардликдир. Мана шу ишни қила олган киши сенга ҳақиқий дўстдир.

Денов туман «Ҳазрати Али» жомеъ масжиди имом хатиби: Ёқуб домла Юлдошев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here