Бугун Аллоҳу Акбар деб нима қилмоқдалар!?
Аллоҳ номини зикир қилиб, Аллоҳ қоралаган ва қайтарган, ман қилган ишларни қилишмоқда.Аллоҳ Акбар деб Аллоҳ номини қоралаётган бу инсонлар ўзни чратган Холиқига осий бўлмоқдалар.Бу сўз манасини билиб ёки билмай нима ишга қўл ураётганини ҳис қилмайди.
Аллоҳу Акбарни маноси Аллоҳ буюк, улуғ деганидир.Бугунги кунда Аллоҳу Акбар лафзини нотуғри тушунодиган инсонлар кўпайиб кетмоқда.Аллоҳ Акбар деса бирдан кўз олдига жангарилар ислом ниқоби остидаги ислом душманлар келади. Одди инсонлар яни исломни маносини моҳиятини билмаган, тушунмаган кишилар Аллоҳ Акбар деган кишини терарист деб ўйламоқда.Чунки ислом душманлари бу сўз билан бутун инсониятни қўрқитиб келгани сабаб бўлмоқда. Биз мусулмонлар бу сўз манасини туғри талқин қилишимиз зарур. Исломни энди қабул қилган қабул қилмоқчи бўлган инсонларга ўргатишимиз лозим.Аншунда биз соф ислом қандай дин эканини билдирган бўламиз.Бугунги кунда ислом дини ҳақида маълумоти бўлмаган ёш фарзантларимиз аллақадай мусулмон деб ўзини даво қиладиган номи мусулмон амалда мусулмонлик асорати бўлмаган кишилар домига илиниб, ўз ватанига, ойласига, ота онасига ҳиёнат қилиб ўз ватанига душманлик қилмоқда.Будай бази ҳоинлар ўзга юртда ҳор зор бўлиб ўлибкетмоқда.Бу ҳақиқий исломми? Йўқ ҳақиқий ислом бундай эмас.
Ҳақиқий мусулмон динига, ватанига, призидентига ва ота онасига ҳиёнат қилмайди.

«Толи ота» жоме масжиди имом хатиби Х. Рашидов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here