Илмий масалаларда ботил аҳли билан ҳақ аҳлига эргашадиган илми етмаганлар тортишмагани маъқул, балки вожибдир. Чунки сиз ҳақни етказмоқчи бўлиб, ҳақни билганингизча гапирасиз, илмингиз йўқлигини ҳам биласиз, лекин ҳаққа нусрат бераман, ботил шубҳаларадан сақлайман, деб ғайрат қиласиз, ботил тараф эса сизни енгиш учун бор кучи, ақли, ҳавои нафси билан курашади, енгиб, мот қилиб йўлига солиб қўяй, боплай, дейди.
Ҳақ ҳақида ўйламайди, фақат ўз гапига нусрат бериш учун гап олишади. Ўзлари аҳли илмларга рўбарў келмайди, қўрқади. Ё бетамизроғи бўлса гап ўйнаб кўраман, дейди-ю, аҳли илмлар ундан дарров қўлини ювади, оввора бўлади, қолади!! Лекин улардан ҳаққа мойиллиги бўлса, эй сиз ҳаққа эргашувчи, ҳақли етакчиларга, илм ўқиганларга еталаб келинг, улар ҳидоятга йўл кўрсатишга доим тайёрлар, сиз ҳам сабабчи бўлиб, ҳам ажр олинг, ҳам ўз ишингизни бажаринг.
Илмсиз тортишманглар! Ҳидоят Аллоҳ таолонинг қўлида, шошмангиз, илм ўқинг, ҳаққа ҳикмат билан чақиринг, фаросатли бўлинг! Бу катта гуноҳ! Бу динимизга нисбатан жиноят! Натижаси ёмонлиги муқаррардир!
Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани «Саьд Ибн Абуваққoс» жомеъ масжиди имом- хатиби Ш.Яхёев