Фаробий таълимотида қонунчилик назарияси алоҳида ўрин эгаллайди. Бу назария ўз навбатида мукаммал, юксак маънавий талабларга жавоб берадиган ижтимоий муносабатларнинг турли соҳаларини ҳуқуқий жихатдан бошқарадиган механизм сифатида илгари сурилади. Қонун йўли билан бошқариш обектига одатда салбий таъсир ўтказувчи субъектив омилларнинг таъсир даражасини пасайтиради.
Қонунга қатъий риоя қилиш эса ҳукмдорлар ёки халқ вакиллари томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноий ишлар ва кирдикорларни олдини олади ва фозилликка екатлайди. Қонунларнинг самара бериши учун эса зарур билимлар, белгиланган қонун қоидаларни ишга тушурувчи меҳанизмлар бўлиши лозим.
Фаробийни фикрига кўра қонун ва аҳлок қоидалари ўз аҳамиятига кўра ажралмасдир. Қонунларни жорий қилиш ва тарбия жараёнида мажбурлаш усулларини қўллашни хам инкор этмайди.
Жиноят ва жазо масалалари ҳақида фикр юритар экан, Фаробий уларни иккига бўйсунмаслик ва жиноят (қонун томонидан ёқланмаган харакатни содир этиш) га бўлади. Бу ерда Фаробий маъмурий ва жиноий жазони ажратишга ҳаракат қилади. Жазо қонунга мувофиқ ва қонун асосида бўлиши керак. Энг катта жиноят рахбар шахс томонидан содир этилган жиноятдир. Бу холатда бошқа бир хукмдорлар қонун–қоидалар талаби асосида уни тарбиялашга ва унга таъсир ўтказишга харакат килишлари керак. Агар бу эътибордан четга қолиб кетса, шахар таназзулга юз тутишига ва бузилишига олиб келади.
Фаробий қонунларни икки турга бўлади: булар бизнинг хозирги тушунчамиздаги асосий қонунларга ва қонун кучидаги хужжатлар(қарорлар, буйруқлар, қарорномалар, йўриқномалар кабиларга) мувофиқ келади.
Қонун кучидаги хужжатлар унинг тарифига кўра “Шахарларнинг холати ва вақтнинг чекланганлиги муносабати билан қонуншунослар томонидан тезда қабул қилинадиган қонун шаклидаги хуқуқий хужжатлардир”
Бошқа турдаги, яъни ўзгармайдиган ва олдинги холида қоладиган қонунлар бўлиб, булар табиат қонунларидир. Ушбу фикрни таҳлил қиладиган бўлсак, ижтимоий муносабатлар ва анъаналарнинг ўзгармас қонунларини ўзида мужассам этган конститутцияни яратиш зарурлиги тўғрисида башорат мавжудлигини илғаб олиш мумкин.
Конунларни онгли равишда бузган кишиларга нисбатан қаттиқ жазоларни қўллашни ҳам таъкидлаб ўтади.
Қонунлар, хуқуқий тарбия ва хуқукий маданият хақида гап кетар экан, Фаробий бутун бошли бир тизимни яратади. Бу сиз фозил шаҳарни тасаввур этиб бўлмайди. Хуқуқ ва хуқуқий тарбия ижтимоий тараққиёт, иқтисодий ва маънавий мувафаққиятнинг асослари ётади. Фаробий қонуннинг устиворлигини ижтимоий юксалишнинг асосини деб тасаввур этади.
Қонунларга қатъий риоя хам хукмдорларнинг, хам халқнинг “Ахмоқона қилмишлари”нинг олдини олади ва фозилликка етаклайди.
Фаробий учун шахар хозирги давлат маъносинидаги бир бутун тизим булиб,унинг фаолиятини қонун қоидалар белгилайди.Қонунлар фаолияти эса халқ ва хукмдорлар сиёсий –хуқуқий маданиятини ривожлантириш орқали амалга оширилади.Бундай қонунний фаолият эса халқ ва хукмдорларни сиёсий—хуқуқий маданиятини ривожланитриш орқали амалга оширилади. Бундай қонунний фаолият идеал давлатни оддий тасвирлаш ва тасаввур қилишдан кўра чуқурроқ маъно англатади.
Фаробий ўз эзгу мақсадини қандайдир асосий мағзини қидиради, гуёки шу омил ижтимоий муносабатлар ривожининг динамикаси ташкил қилади. Агар Маркс бу магизни иқтисодий манфаат дорликдан, Фрейд эса инсон онгидан қидирса, Фаробий кишиларни бахтга эришишга интилишдан, яъни тана ва жоннинг, одам ва жамиятнинг, конун чикарувчи ва халқнинг уйғунлигидан қидиради.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, шарқ уйғониш даврнинг етук Қомусий олими Абу Наср Фаробий давлат ва хуқуқ хақидаги таълимоти у қолдирган илмий мероснинг муҳим йўналишларидан биридир. Унинг кўпгина фикрлари бугунги кунда хам ўз долзарблигини йўқотгани йўқ.
Сурхондарё вилояти Термиз тумани
отинойиси Холмуродова Шохиста