Аёлларнинг турли экстремистик оқимлар ва миссионерлик ҳаракатларига аралашиб қолишлари ҳамда ўз жонларига қасд қилишларига нима сабаб бўлаётгани масаласи ҳозирги кунда бутун дунё жамоатчилигини ўйлантираётган муаммолардан бири. Баъзи аёлларнинг билимсизлиги ёки ҳаддан ортиқ қизиқувчанлиги оқибатида келиб чиқаётган муаммолар ўзининг жиддийлиги ва таъсир доирасининг кенгайиб бораётгани билан хатарлидир. Қуръони карим бу борада огоҳлантиради: “(Эй инсон!) Ўзинг аниқ билмаган нарсага эргашма! Чунки қулоқ, кўз, дилнинг ҳар бири тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур (жавоб берур)” (Исро, 36).[1]
Тадқиқотлар натижасига кўра, нозик жинс вакиллари билиш жараёнлари (сезги, идрок, хотира, тафаккур хаёл), руҳий хусусиятлар(фаолиятни йўналганлиги, нутқ турлари ва диққат) ҳамда шахс ўзига хос хусусиятларни бошқариш (мижоз,хулқ атвор ва ҳакозолар) кучли жинс вакилларига ўзига хос устунликка эга. Лекин шуни ҳам таъкидлаш жоизки, тўпланган маълумотлари қайта ишлаш ва хулосалашда қатъийлик ҳамда аниқликда эркакларнинг устунлиги кўпгина ҳолатларда бирмунча сезилиб туради.
Юқоридаги фиркдан мантиқий хулоса чиқарадиган бўлсак, Аллоҳ аёл ва эркак бандаларини рухий томондан ҳам бир бирини тўлдириб, қўллаб қуватлаб, умргузаронлик қилишга мос равишда яратганига амин бўламиз.
Нозик жинс вакилларининг рухиятидаги энг нозик томонларидан бири ўта ишонувчанликлари ва эшитган нарсаларини бошқалар билан баҳам кўринига интилиш натижасида маълумотларни ниҳоятда тез тарқатишларида десак, хато бўлмаса керак.
Аёллардаги ишонувчанлик авваламбор хар бир нарсага қизиқишлари асосида юзага келади.Ана шу қизиқишни “нимага нисбатан”,“қандай бўлиши” эса ўз навбатида қизиқтирувчининг маълумотини бериш қобилятига боғлиқ бўлади. Ишонувчанликдан фойдаланиб ишончига киришнинг энг осон йўли аёлларни ҳайратлантирувчи мисолларни келтириш ва асослаш ҳисобланади. Нозик жинс вакилларнинг хотиралари маъсулдорликнинг қизиқ томони шундаки, улар маълумотларни сақлаб қолишда кўроқ ибратли ҳамда таъсирли хикоя ва мисоллардан фойдаланар эканлар. Мазкур ҳолатни инобатга олган ҳолда аёлларга янги эшитган маълумотларни албатта бир эмас, икки-уч манба асосида текшириб кўришни тавсия этиш мақсадга мувофиқ бўлади. Шунингдек, ёзма манбаларни ҳам қиёсий текшириб кўриш фойдадан холи бўлмайди. Эшитаётган шахслар бирор бир савол туғилганда аниқ ёзма манбани таъвсия этиш орқали жавоб берилса, нотиқнинг обрўсига қўшилиб ишончлилик даражаси ортади.
Аёлларда ёт ғояларга нисбатан мавкуравий иммунитетни шакллантиришнинг дастлабки босқичи эшитган нарсаларга кўр-кўрона ишониб амал қилишдан аввал уни ишончли манбалар ёрдамида текшириб олишга одатлантириш экан[2].
Шунингдек, мафкуравий иммунитетни шакллантиришда қизиқишларни инобатга олган ҳолда ёндошиш сўнгра установка (кўрсатма бериш, йўналтириш) ёки англанилмаган майлларини хисобга олиш лозим бўлади.
Руҳиятшунослик фани тадқиқотларнинг натижасига кўра, ҳулқ-атворнинг муҳим мотивларидан бири эътиқод ҳисобланади.
Баъзан диний билими етарли бўлмаган нозик жинс вакиллари ўз мотивларини тўғри бахолаб йўналтираолмасликлари натижасида ёт ғоя тарғиботчиларнинг тўрига осонгина илинадилар. Натижада ўзларининг хатти-ҳаракат ва фаолиятларини тўғри деб хисоблаб, бошқаларнинг фаолиятини таҳлил қилмасдан туриб қоралайверадилар. Ўзлари англамаган ҳолда тажовузкор мутаассибликка муккасидан кетадилар.
Тадқиқотларга кўра, фаолият шахслараро муносабатлар тизими тариқасида, ҳамкорлик таризда намоён бўлади. Фаолиятда инсон шахси (унинг хусусиятлари) акс этади ва айни бир дарвда фаолият одам шаклини таркиб топтиради. Онг билан фаолият бирлиги қонуниятига асосланиш орқали шахс камол топади, шахслараро муносабатга киришади, ижтимоий тажрибаларни ўзлаштиради, ўзаро таъсир ёрдамида ижтимоийлашади. Одамзот фарзанди шахснинг шакллантиши ўйин, таълим, мехнат, спорт ва бошқа фаолиятнинг турларида амалга ошади. Фаоллик туфайли фаолиятни амалга ошириш жараёни юзага келади, хулқ-атвор, муомала воситасида эҳтиёж, истак, ижтимоий талаблар қондирилади, турли хусусиятли ахбаротлар ўзлаштирилиши натижасида шахс таркиб топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб таъкидлаш мумкинки, аёлларнинг фаолиятини кузатиш орқали улардаги ўзгаришларни баҳолаш асосида турли усуллари орқали иммунитетларини шакллантириш мумкин. Ёт – бегона ғоялар таъсирида тушган нозик жинс вакилларининг хатти-ҳаракатидан тортиб то нутқ фаолиятигача маълум миқдорда ўзгариши табиий хол ҳисобланади. Ана шундай аёллар билан алоҳида илмий асосланган суҳбатлар ташкил этиб, уларга ёт ғояларга нисбатан иммунитет шакллантириш мақсадга мувофиқдир.
Миллат ва мамлакатнинг келажаги бўлган ёшлар тарбияси кўп жиҳатдан аёлларга боғлиқ.Шу нуқтаи назардан қараганда,экстремистларнинг аёлларга бўлган эътибори уларнинг эътиқодини ўзгартириш орқали фарзандларининг дунёқарашини ҳам тегишли йуналишда шакиллинлатириш, миллат, жамиятнинг эртанги кунини муайян йўсинга солишга бўлган илтилиш билан белгиланишини ҳам таъкидлаш зарур.[3]
Аёл шахси ниҳоятда содда, жуда нозик, табиатан мехрибон ўта мураккаб шу билан бирга тенгсиз қаҳрли ҳамдир. Унда қандай хусусият устунлик қилиши кўп ҳолларда уни қуршаб турган ҳамжинсларга боғлиқ бўлади. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб аёлнинг атрофидаги аёлларга ҳам бефарқ бўлмаслик талаб этилади.
Маҳаллаларда бош имомхатибларнинг хотинқизлар масалалари бўйича ёрдамчилари, отинойилар билан ҳамкорликда аёллар ўртасида соф диний таълимотларни тушунтиришда мутаассиблардан кўра илдамроқ ҳаракат қилишлари лозим. Зеро, илк марта берилган ва инсон онги томонидан қабул қилинган маълумот кейинги берилган маълумотларга нисбатан турғун ҳисобланади ҳамда хотирада мустаҳкам сақланиб қолади, деб таъкидлайди мутахассислар.
Аёлларга фақатгина уй юмушларидан орта олмаётган уй бекаси сифатида эмас, балки жамиятнинг асосларидан бўлмиш ёшлар тарбиячиси деб қараш; уларни ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан қўллабқувватлаш; жисмонан соғлом, маънан етук бўлишлари учун шартшароитларни яхшилаш; ҳар қандай вазиятда унинг атрофида ҳимоячи ва ғамхўрлари бор эканини ҳис қилдира олиш ҳамда унинг нафақат оила, балки жамиятда ҳам ўзининг алоҳида ўрни ва мавқега эга эканини исботлаш зарур. Зеро, ўзи ва келажагига ишонган аёл доимо олға интилади, фарзандлари ва оиласини турли хавфхатарлардан ҳимоя қила олиш билан бирга уларни ватанпарвар, халқсевар инсонлар қилиб тарбиялайди.
[1]Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. “Тафсири ҳилол” 3- жуз.”Шарқ”нашриёти матбаа акциядорлик компанияси бош таҳририяти Тошкент – 2008.420 бет
[2] Маърифат зиёси. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар бош имомхатибларининг хотинқизлар масалалари бўйича ёрдамчилари учун қўлланма / Таҳрир ҳайъати: А. Мансур, И. Усмонов. – : «Тошкент ислом университети», нашриёти- матбаа бирлашмаси.Тошкент-2015.213- бет
[3] Диний бағрикенглик ва мутаассиблик (юз саволга – юз жавоб) :масъул муҳаррир О.Юсупов.-Тошкент: : «Тошкент ислом университети», нашриёти- матбаа бирлашмаси.Тошкент-2017.101- бет
Термиз давлат университети
Магисратура бўлими Педагогика ва психология йўналиши магистранти Холмуротова Шохиста Мирзалиевна