Мужтаҳид имомларга тақлид қилиш, яъни эргашиш, айниқса, уч қисм масалада бўлади.       Қолган боқий шариатда Аллоҳ билан Унинг Расули ҳукмларига эргашилади, бу ҳам устозсиз, раҳнамосиз бўлмайди.

      Лекин ушбу уч қисм масалаларда эргашишдан бошқа чора йўқ.

      Фиқҳнинг йигирма фоизини ташкил килган ўша уч қисм масалалар ушбулардир:

  1. Гоҳо нассни фаҳмлашда ихтилоф бўлиб қолади.

      «Бу оятнинг ва бу ҳадиснинг маъноси нима?» — дея ихтилоф пайдо бўлади. Бир имом ундай деса, иккинчи имом бундай дейди.

      Луғат эътибори билан қаралганда, бу икки маъно ҳам дуруст бўлиши мумкин.

      Демак, бунда тақлиддан — мазҳаб имомига эргашишдан бошқа чора қолмайди.

  1. Гоҳо носих билан мансухни тайин қилишда ихтилоф бўлиб қолади, яъни қайси ривоят аввал ва қайси ривоят кейин келгани ҳақида ихтилоф келиб чиқади.
  2. Гоҳида масала истинботий бўлади, яъни, насснинг остига шўнғиб, масала чиқариб келиш керак бўлади ва бунда ихтилоф юзага келади.

      Демак, ҳаммасининг мисолини кўриб чиқамиз.

                НАССНИ ФАҲМЛАШДАГИ ИХТИЛОФНИНГ    МИСОЛИ

      Қуръони каримда:

أَوْ لَامَسْتُمُ النِّسَاء                                  

      Яъни: «Сизлар хотинларингизга яқинлик қилсангизлар», (Нисо, 43) деган оят бор.

      Бу оятда таҳоратнинг синиши ҳақида гап кетяптими ёки ғуслни вожиб қиладиган нарсалар ҳақидами? Қуръони каримда لامس муфоъала бобида келяпти.

 لامسнинг маъноси ушлашмоқ, яъни икки шахс бир-бирини ушламоғи дегани.

      Имоми Аъзам р.ҳ: «бу оятда гап ғуслни вожиб қилувчи нарсалар ҳақида кетяпти» дейдилар.

 

لامس     муфоаъла бобидан бўлиб, эркак аёли билан бирга бўлиб, уни ушлаши ва аёл ҳам эркакни ушлашидир.

            Бу ҳол қачон аёли билан жинсий муносабат қилса ва манийдан фориғ бўлса, содир бўлади.

            Демак, эркак аёлни ва аёл эса эркакни ушлашдан фориғ бўлдими, энди инзол бўлади ва ғусл вожиб бўлади.

            Хуллас, Имом Абу Ҳанифа наздларида:

 لَامَسْتُمُ النِّسَاءَ))

оятида ғуслни вожиб қилувчи нарсалар ҳақида гап кетмоқда.

Ва қолган уч имом наздида لامسнинг маъноси таҳоратни синдирувчи нарсалардир. Агар таҳоратли одам бирор аёлга қўл текизса, таҳорати синади.

            Араб тили қоидаларига биноан икки маънони ҳам ишлатиш мумкин. Ҳар бир гап ақл назаридан маъқулдир.

            Бу, нассни яъни далилни фаҳмлашдаги ихтилофдир.

         НОСИХ БИЛАН МАНСУХНИ ТАЙИН ҚИЛИШДА ИХТИЛОФ МИСОЛИ

            Гоҳо ривоятларда ҳам зидлик бўлади ва уларни тасдиқ килишда ҳам ихтилоф бўлиб қолади, яъни носих ва мансухни тайин қилишда ихтилоф юзага келади.

            Масалан, ҳадис китобларида рафъул-ядайн қилиш (ҳар ракъат олдидан қўлларни кўтариш) ҳакида ҳам ривоятлар бор, қилмаслик ҳақида ҳам ривоятлар бор. Бу икки хил ривоятлар бир вақтнинг ривоятлари эмас.

            Энди улардан қай бири аввалги вақтники ва қай бири кейинги вақтники? Буни аниқлашда имомлар ўртасида ихтилоф бўлган.

Икки катта имом: “Рафъ-ул-ядайн” қилиш ривоятлари аввалги даврнинг ривоятлари, “рафъул-ядайн” қилмаслик ҳақидаги ривоятлар кейинги даврники, дейдилар.

            Икки кичик имом эса: “Рафъул-ядайн” қилмаслик ҳақидаги ривоятлар аввалги даврнинг ривоятлари ва қилиш керак деган ривоятлар кейинги даврники, дейдилар. Бундай ҳолда мазҳаб имомига эргашмоқ тўғри йўлдир, чунки носих билан мансухни аниқлашда ихтилоф бўлди. Икки катта имом: “Хулафои рошидийн рафъул-ядайн килмаганлар, агар рафъул-ядайн,  Пайғамбаримиз (сав)нинг охирги амаллари бўлганда эди, тўртта халифа албатта амал қилар эдилар” дейдилар.

             ИСТИНБОТИЙ МАСАЛАЛАРДАГИ ИХТИЛОФ МИСОЛИ

      Истинботий масалалар Қуръон ва ҳадиснинг зоҳирий сатҳида бўлмайди, балки тубида бўлади. Уни умматнинг мужтаҳидлари чиқара олади, холос!             Лекин гоҳо унда ҳам ихтилоф бўлади, бундай суратда имомга эргашишдан бошқа йўл қолмайди.            Бунинг мисоли: Қуръони каримда таҳорат ояти бор, бу оятда таҳорат қилишнинг йўли баён этилган.             Дунёнинг барча мусулмонлари шу кўрсатилган тарзда таҳорат қиладилар.

       Лекин бу оятда ихтилофли бешта истинботий масала бор. Биринчи масала. Таҳоратда ният зарурийми ёки йўқми?

    Имом Шофиъий наздларида ният зарурийдир, бошқа имомлар наздларида ният зарурий эмас. Бунинг фақат камдан-кам учрайдиган бир ҳолати бор. Бир одам экин экаётганида ёмғир қуйиб юбориб, бошдан-оёқ ҳўл бўлса, энди намоз вақти кириб қолса, бу одам намоз ўқиши учун таҳорат килиши керакми ёки ёмғир уни ювгани, унинг шалаббо бўлгани таҳоратга ўтадими?

            Имоми Шофиъий: «Бундай таҳорат бўлмайди, негаки, у ният қилмади», дейдилар.             Бошқа имомлар: «У таҳоратли бўлди», дейдилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here