Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида онлайн режимда ўтаётган матбуот анжуманида соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари таъкидлашича, коронавирус бошқа вирусли касалликлар сингари мавсумий касалликдир. Ҳаво ҳароратининг исиши ушбу касалликни бартараф этишда қўл келади.
Шунингдек, коронавирус оиласига 40 дан ортиқ касаллик инфекцияси киради. Инсонларда ҳозирча учтаси кузатилган. Илк коронавирус инфекцияси 1965 йили аниқланган. У ҳайвонлардан одамга юқади.
Мутахассислар Covid-19 касаллигини енгиш мумкинлигини айтмоқда. Хусусан, брифингда Хитой ушбу касалликни енгиб чиққани, тарқалиш доираси камайгани, одамлар даволана олаётгани айтилди.