Вилоят ҳудудига коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида хорижда бўлиб қайтган вилоят фуқаролари 14 кунлик тиббий назоратда бўлишлари учун Янгиер Санаторийсида тиббий кузатув пункти ташкил этилди.
Бугун вилоят ҳокими ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари раҳбарларидан иборат масъулларнинг мазкур кузатув пунктига ташрифлари бўлиб ўтди. Ташриф давомида бу ердаги моддий техник таъминот, озиқ-овқат захиралари кўздан кечирилди.
Ушбу тиббий кузатув пунктига малакали тиббиёт ходимлар бириктирилган бўлиб фуқароларни вирусологик лаборатория текширувидан ўтказиш ҳамда даволаш ишларини халқаро стандартлари бўйича олиб бориш учун барча зарур чоралар кўрилган.
Ҳозирда кузатув пунктида Туркия Республикасининг Истанбул шаҳрида маълум бир муддат бўлиб жорий йилнинг 16 март санасида вилоят ҳудудига кириб келган икки нафар фуқаро 14 кунлик тиббий назоратга олинган.
Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази берган маълумотга кўра бугунги кунда уларнинг умумий аҳволи қониқарли.
Янгиер шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати