Яна бир йил ниҳоясига етди. Кўплаб режалар, мақсадлар, орзу-умидлар билан бошланган 2019 йил ютуқ ва муваффақиятлари, ўз ўрнида камчиликлари билан тарих зарварақларидан жой олди.
Бизнинг Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сурхондарё вилоят вакиллигида ҳам йил давомида салмоқли ишлар амалга оширилди.
Бугун 25.12.2019йил вилоятимизда фаолият юритаётган имом хатиблар билан якуний ҳисобот йиғилиши ўтказилди. Йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди ва йил давомида фаол бўлган имом хатиблар тақдирландилар.
Биз йил давомида аҳоли турмуш тарзини ўтказиш, жамият орасидаги иллатларга қарши курашиш, ижтимоий, маънавий-руҳий жиҳатдан халқимизни қўллаб-қувватлаш ишларига катта эътибор қаратдик.
Саъй-ҳаракатимиз натижаси ўлароқ, ўтган давр мобайнида имом хатиблар томонидан 6200 дан зиёд хонадон ўрганилди. Жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича 3674 та тадбир амалга оширилди.
Амалга оширилган маънавий-маърифий тадбирлар эса 4100 тани ташкил этади.
Шаҳар ва туман бош имом хатиблари билан ўтказаётган йиғилишларимизни сайёр шаклларда ҳам ўтказиб келмоқдамиз. Бу ўз навбатида жойлардаги масжидларнинг мавжуд ҳолатини ўрганиш ва камчиликларни бартараф этишда яхши натижалар бермоқда.
Жойларда маҳалла муллалари мақомидаги кишилар отинойилар фаолияти тартибга олинди.
Имом-хатибларнинг билим савиясини ошириш, касбий маҳорат ва дунёқарашини кенгайтириш мақсадида 5 марта ўқув-семинарларташкил этилди. Ҳар ҳафтанинг пайшанба куни ўтказилаётган “маънавият соати” ўқув-машғулотлари ҳам имом-хатибларимиз фаолиятининг муҳим бир бўлагига айланиб улгурди. Машғулотларни намунавий тарзда ўтказиш йўлга қўйилиб, имом-хатибларнинг ижод аҳллари билан учрашувлари ташкил этилди.
Йил бошидан бери имом хатиблар томонидан оммавий ахборот воситаларида 800 дан зиёд чиқишлар қилинган.
Келгуси йилда ҳам янада самарали фаолият юритиш олдимиздаги энг олий мақсадимиз бўлиб, бу борада истиқболли режаларни амалга оширишни кўзламоқдамиз.
Биз бу йилда масжидлар ҳолати ва имом хатиблар фаолиятини такомиллаштирамиз.
Демак, 2020 йилда:
— таъмирга муҳтож масжидларни тўлиқ таъмирдан чиқариш
— барча масжидларнинг таҳоратхоналарини замон талабларига мос ҳолатга келтириш
— имом хатиб ва маъмурият хоналарини талаб даражасига олиб келиш
— Ислом дини таълимотларини кенг тараннум этиши
— мўмин-мусулмонлар эҳтиёжларини тўла таъминлаши
— юртимизда ва жаҳонда бўлаётган воқеа-ҳодисалардан хабардор бўлиши ҳамда доимо ҳушёр бўлиш.
— Жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш
Радио ва телевидения учун интервью беришдаги бир хилликни йўқотиш мақсадида ҳар бир тумандан 4 ёки 5та имом хатиб тайёрлаб борилади ва интервью бериш ишларига жалб қилинади.
Янги йилда ҳам аҳолининг ижтимоий ҳаётини ўрганиш ишларига катта эътибор қаратамиз. Ижтимоий долзарб муаммолар, оилавий ажримларнинг олдини олиш, ноқонуний никоҳлар рўй беришига йўл қаймаслик ишларига жиддий ёндашамиз.
Янги йилда ғайрат ва шижоат, меҳнат, садоқат ила биргаликда дин ва халқ хизматида олий марраларни забт этишимизда Аллоҳ таоло барчамизга мададкор бўлсин.
ЎМИ Сурхондарё вилоят Матбуот хизмати