Юртимиз Мустакилликга эришгунича Ҳажга бориш халкимиз учун ушалмас орзу армон эди. Оллох таолога минг-минг шукурлар киламиз Мустақилигимиз шарофати ва халкимиз фаровонлиги туфайли хар йили неча минглаб юртдошларимиз Муборак Ҳаж ибодатини адо этиш шарафига муяссар бўлмоқдалар. Ҳаж амалларига киришган киши яхшиликга буюриб, ёмонликдан кайтариб хайирли амалларни соат сайин зиёда қилиши, Эхром хурматини саклаши лозим. Табиийки баралла овоз билан талбия (Лаббайка) айтаётган Хожи энг нозик ибодатда турганини яратган Роббисига “Лаббай” деётганини айни пайтда Хазрати Иброҳим (алайҲисалом) нинг чакирикларига жавоб берганини унитмаслиги, шу чақриқ сабаб Оллох таоло унинг мукаддас маконларга келишини насиб етганининг сурури барча амалларида акс этмоғи лозим. Хусусан Расуллох (Саллоху алайху вассаллам) нинг муборак дуоларини зикр килаётганини чин калбдан этироф этиши, бу ғанимат онларда энг гўзал хулк одопларни-одамийликни, эзгупарварликни, покланишни тўла номоён қилиши лозим. Атрофдагиларга самимий тилаклар айтиб, муборакбот этиши, инсонларнинг мехр оқибатли, бағри кенг, саховат пеша, ибодатга ғайратлиси бўлишга харакат килиши ҳаж сафарига муносиб бўлганидан далорлатдир.
Оллох таоло бу йилги юртимиздан бороётган хожиларимизни хам муборак жойдларни зиёрат килиб, юртдошларимиз ватанимиз хаккига харйли дуолар килиб, келишларини насиб этсин. .
Музработ туман бош имом хатиби Бобохон Косимов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here