Дарахт, ўз томиридан ўсиб чиққан Ниҳолга айтган экан:
— Баҳорда гулга бурканганимда бошим устида арилар ғужғон ўйнаб, алёр айтди. «Сизлар кимсиз?» — демадим.
— Ёз палласи япроқларим зумраддек товланганда қушлар шоҳларимда паноҳ топиб, ошиён қурди. «Сизлар кимсиз?» — демадим.
— Саратон офтоби оламни ёндирганда йўловчилар соямдан баҳраманд бўлиб, жон сақлади. «Сизлар кимсиз?» — демадим.
— Куз келиб, меваларим ғарқ пишганда одамлар узиб, тўйгунча тановул қилди.«Сизлар кимсиз?» — демадим…
Ногаҳон бир номард танамга болта урган эди, ҳаммаси ҳар ёққа қочди- кетди! Улардан нажот сўрасам, «сен кимсан?» дейишди…
Ёнимда танҳо сен қолдинг!

Шўрчи туманидаги Домла Қосим жомеъ масжиди имом хатиби М. Мусулманов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here