Халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу бир саҳройи кишидан (аъробийдан) от сотиб олди, уни миниб, йўлга чиқди. Бироқ бир оз йўл юриб-юрмай, от оқсай бошлади. Изига қайтиб:
– Пулимни қайтариб бер, отингни ол, оқсоқ экан, – деди у аъробийга.
– Йўқ, эй мўминлар амири, мен уни сотганимда соппа-соғ эди, – деб рози бўлмади аъробий. Шунда Умар розияллоҳу анҳу масалани ажрим қилиб берадиган ҳакам излаб қолди.
Икковлон Шурайҳ ибн Ҳорис Киндийнинг ҳузурига бориб, арз қилишди. Аъробийнинг гапларини диққат билан эшитган Шурайҳ:
– Сотиб олган пайтингизда от соғлом эдими? – деб сўради ҳазрати Умардан.
– Ҳа, – деб жавоб берди халифа.
– Ундай бўлса, сотиб олган молингиз сизникидир ёки қандай ҳолатда сотиб олган бўлсангиз, шу ҳолича қайтариб беринг, – деди қози Шурайҳ.
Шунда Умар розияллоҳу анҳу Шурайҳга тикилиб қаради ва:
– Бор гап шуми? Фикр нақадар қатъий, ҳукм нақадар одил. Куфага боргин, сени қозиларга бошлиқ этиб тайинлайман, – деди.

«Домла Қосим» жоме масжиди имом хатиби М. Мусулманов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here