Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳаёт йўллари ҳар қандай замон ва маконга тўғри келади. Муқаддас Ислом динимиз кўрсатмаларида асосланган оят ва ҳадисларнинг бугунги кундаги ўрни ва мавқеини баҳолаб бугун ҳаётимиздаги фарзандларимиз тарбиясига улардан унумли фойдаланиб жорий қилишлигимиз лозим бўлади. Муқаддас Ислом динимиз билимнинг мавқеини юқорига кўтарган диндир.. Илмнинг аввали бу Аллоҳни танишдир. Илм олишни ибодат даражасига кўтариб Қуръони Каримда 765 жойда илм олиш тўғрисида кўрсатмалар берилган. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг мушриклар билан бўлган жангларининг бирида озчилик мусулумонлар билан сон жиҳатдан кўп бўлган мушрикларга қарши “Бадр” жангида Аллоҳни тадбири билан мушриклар устидан. ғолиб бўлдилар, жангда асир тушган мушрикларга шарт қўйилиб, ҳар бир мушрик 10 тадан мусулмонга бириктирилиб, мусулмонлар мушрикларга ўзларининг биладиган билимини ва ҳунарини ўргатиб, саводини чиқариб сўнгра асирликдан озод қилиш тўғрисида саҳобалар ўртасида эълон қилинди.

Ёшлик бу ғинсон ҳаётининг баҳоридир. Ёшлик вақтида тўғри қадам қўйилмаса, бу ҳаётнинг сурури, эртанги куни йўқотилади. Ёшларнинг бекорчи қолмаслиги учун уларни бирор касбга боғлаб қўйиш керак, чунки уларнинг ҳаётига бугунги кунда кўпгина акс таъсир қиладиган, бир томондан оммавий маданият, иккинчи томондан гиёҳвандлик, кейинги томондан ёшларнинг ёт ғоялар таъсирига кириб қолиши жуда катта йўқотишдир.

Ҳар қандай туғиладиган бола соф табиат билан туғилади. Ота она уни яхши ва ёмон тарбияси билан ҳаётда керакли ва кераксиз инсонга айлантиради.

Пайғамбармиз алайҳиссалом ҳеч бир ота она фарзандига чиройли одобдан кўра яхшироқ мерос бера олмайди деганлар. Ёшлик бу бебошлик деган мақол нотўғри, аксинча ёшларимизни ёшлигидан қаттиқ тарбия ва назорат остида вояга етқазишимиз лозим.

 

Хозир ёзги таътил фарзандларимизнинг одоб ва ахлокларига кийинишига жиддий эътибор каратишимиз зарур.

 

 

Музработ туман Назари жоме масжиди имом ноиби Х. Боботожиев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here