Бугунги кунда сохта салафийлар томонидан қилинаётган турли хил чиқишларни интернет орқали кузатишимиз мумкин. Улар тарафидан мусулмонларни, хусусан ёшларимизни чалғитаётган ғоялардан бири шуки, ҳижрат қилишликка даъват қилиб келишмоқдалар. Бу ақидапараст гуруҳлар томонидан ҳижрат тушунчаси ўзларининг мафкураларига мос равишда талқин қилишмоқдалар. Бу гуруҳ вакиллари дунёдаги нотинч жойлардаги ёки ўзлари қўним топган юртларга илмсиз ёшларга ҳижрат қилишга даъват этмоқдалар. Ислом диёри бўлган азон айтиладиган, жумъа ва ҳайит намозлари ўқиладиган умумий қилиб айтганда исломнинг бешта арконлари эмин-эркин адо қилиниб, бемалол ибодат қилинадиган ва тинчлик хотиржамликда яшаётган ватанини тарк этиб ҳижрат қилишга чақирмоқдалар. Охир оқибат ўз юртини ташлаб ўзга юртларда сарсон бўлиб юришга ва ачинарлиси ўзининг юртига ҳам қурол кўтаришгача ҳам борадилар. Бу эса ислом таълимотига мутлақо зид ишдир. Абдуллоҳ Ибну Умар р. а. дан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ с. а. в. нинг хузурларига бир киши келиб; Эй Аллоҳнинг расули мен ота-онамни йиғлатган ҳолда ташлаб ҳижрат қилиш учун сизнинг ҳузурингизга келдим дейди. У зот эса ота-онангни қайтиб бориб уларни қандай йиғлатган бўлсанг шундай хурсанд қилгин дейдилар.(Абу Довуд ривояти). Аслида исломнинг арконлари бемалол бажарилётган тинч мамлакатда у инсоннинг мутахассиси кам бўлган жойдан яъни у кишининг мутахассислиги керак бўлган жойдан ҳижрат қилишлик ҳаром ҳисобланади. Бу мутаассиб гуруҳлар Пайғамбаримиз с. а. в. мусулмонларни ҳижрат қилишликка буюрганлар дейдилар. Ваҳолангки, Росулуллоҳ с. а. в. саҳобаларни уларга етаётган азиятлар тобора кучайиб бораётганлигидан ва динларини, имонларини ҳимоя қилишлари учун уларни Хабашистонга ҳижрат қилишликка буюрдилар. Бундан ташқари Пайғамбаримиз с. а. в. нинг ўзлари саҳобаи киромлари билан биргаликда Маккадан Мадинага ҳижрат қилганлар. Сабаби шуки Пайғамбаримиз с. а. в. ва мўмин-мусулмонларга Макка мушриклари томонидан кўп азиятлар ва аёвсиз қийноқлар ва бир неча бор ўлдириш учун уринишлар тўхтовсиз давом этаверди. Ҳозирги тинч ва осуда замонамизда бу мутаассиб гуруҳлар айтгандек ҳижрат қилишлик учун ҳеч қандай зарурат ва сабаб кўрмаяпмиз.

Қизириқ тумани «Саъд ибн абу ваққос» жомеъ масжиди имом-хатиби Анвар Чориев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here