Хато фаҳмлаш туфайли ҳосил бўлган мушкулотлардан бири одамларни кофирга чиқаришдир. Бу иш аслида шайх Мухаммад ибн Абдулваҳҳобнинг «Усулу саласа» ва «Навоқизул Ислам» номли рисолаларидан олинган. Муаллиф такфир мавзусида ғулувга кетган, ҳаддидан ошган.Ҳаттоки бу муҳим мавзуда ўзининг икки шайхи –Ибн Қаюмдан ҳам ўтиб кетган. Бу борадаги гапнинг қисқаси қуйидагича:
а) Аслида Исломда ким “Лаа илааҳа иллалоҳ, Муҳаммадур Росулуллоҳ», деса, у мусулмондир.Ким Ислом арконларини бажарса, уни кофир деб аташ жоиз эмас.Аллоҳ таоло Тавба сурасида:
«Агар тавба қилсалар , намозни тўкис адо этсалар ва закотни берсалар, йўлларини бўшатиб қўйинглар.Албатда, Аллоҳ ўта мағфиратлидир», деб марҳамат қилган. (5 оят).
Шунингдек, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам: Сизларга вой бўлсин! Шўрингиз қурсин! Қаранглар, мендан кейин бир-бирининг бўйича урадиган кофир бўлиб кетманглар», деганлар.
Бошқа бир ҳадисда: «Ким Лаа илааҳа иллаллоҳ», деса, мендан жонини, молини сақлабди. Фақат ҳаққи билан бўлса, мустасно. Уларнинг ҳисоби Аллоҳнинг зиммасидадир», деганлар.
Шунингдек, Ибн Умар Оиша онамиз розияллоҳу анҳум: «Аҳли қиблани кофирга чиқариш йўқ», дейишган.
б)Ушбу масала энг хатарли масалалардандир, чунки бу ерда мўмин–мусулмонларнинг қонини, жонини ҳалол санаш бор, уларнинг ҳурматини, мол-мулкини, ҳуқуқларини оёқ ости қилиш бор.
Аллоҳ таоло Нисо сурасида айтади: «Ким бир мўмининг қасддан ўлдирса, жазоси жаҳаннамдир. Унда мангу қолувчидир. Аллоҳ унга ғазаб қиладилар, уни лаънатлайдилар ва унга улкан аъзобни таёрлаб қўядир» (93-оят)
Набий Соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ўз биродарига «Эй кофир!» деса, икковидан бири деса, икковидан бири ўша бўлади», деганлар.
Набий Соллаллоҳу алайҳи васаллам қўшнини ширкда айблашдан ва унга қилич кўтаришдан қаттиқ огоҳлантирганлар. У зот: «Сизлар учун энг ҳафсираган нарсам-бир киши Қуръони ўқиб …сўнг ундан ажраб ва орқасига отиб юбориб, қўшнисига қилич кўтариши ва уни ширкда айблашдир» , деганлар.
Нафақат қуролсиз ва уруш қилмаган мусулмонни, балки ҳеч қандай инсонни ўлдириш мумкин эмас. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳунинг «Лаа илааҳа иллаллоҳ» деган бир одамни ўлдириб қўйгани ҳақидаги машҳур қиссада Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам ундан «Лаа илааҳа иллаллоҳ», деса ҳам ўлдирдингми? Деб қайта-қайта сўрайверганлар. Усома розияллоҳу анҳу: «Эй Аллоҳнинг Расули! У буни қуролдан қўрқанидан, хафсираб айтди» деганида, у зот: «Сен унинг қалбини ёриб кўрдингми?» деганлар.
Инсоннинг аммаллари унинг ниятига боғлиқдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатда, амаллар ниятларга боғлиқдир. Ҳар бир киши учун нима ният қилса, шу бўлади», деганлар.
Шунингдек, бошқаларнинг кофирлиги ҳақиида шубҳада бўлган ёки уларни кофир демаган одамни кофир дейиш ҳам жоиз эмас.
Термиз шаҳар Ҳаким Термизий жоме масжиди имом-ноиби Бўриев Сирожиддин