Бу ўткинчи дунё барчамиз бу фонийда меҳмонмиз охиратда инсонлар ўз умрларини, вақтларини қандай ўтказганлари ҳақида албатта сўраладилар. Албатта, инсонга бу дунёда берилган ҳар бир неъматнинг қиёматда савол-жавоби ва ҳисоб-китоби бор. Киши ўзига берилган неъматлар ва имкониятларни қай тариқа тасарруф қилди, уларни қандай ишларга сарфлади, неъматлардан тўғри фойдаландими ёки вақтни суистеъмол қилдими, шулар ҳақида ҳар бир киши, албатта, сўралади. Аллоҳ таоло Такасур сурасида марҳамат қилиб айтганидек, «Сўнгра, албатта, Ул кунда (охиратда) неъматлар ҳақида сўралурсиз!» Инсониятга ато этилган неъматлардан бири вақт ва умр неъматидир. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб, дедилар: «Банда қиёмат куни тўрт нарсадан сўралмагунча, бир қадам ҳам олдинга силжий олмайди. Бу саволлардан биринчиси умрини нима билан ўтказгани, иккинчиси ёшлик даврида нима билан машғул бўлгани, учинчиси мол-дунёни қай йўсинда топгани ва нималарга сарфлагани, тўртинчиси ўрганган илмига қандай амал қилгани ҳақида сўралади». (Баззор ва Табароний ривоят қилган). Бебаҳо мол-давлатини беҳад авайлайдиган инсон аслида бебаҳо вақтига бундан-да эътиборлироқ бўлмоғи, уни фақат хайрли ўринларда хайрли мақсадларга ишлатиши лозим эди. Салафи солиҳлар вақтларига жуда харис эдилар. Чунки у зотлар вақт қадрини яхши англардилар. Улуғ имомлар ҳар бир вақтни фойдали илм, яхши амал, нафсга қарши кураш ёки бошқаларга фойда етказиш билан ўтказиб охират ғамини ердилар. Ҳасан Басрий айтади: «Шундай зотлар бор эдики, сизлар дирҳам-динорларингизга ҳарис бўлганингиздек, улар ҳам вақтларига шундоқ ҳарис эдилар».Оилада болаларга вақфтни тўғри тақсимлаб бери ота-онани муҳим ўрни бор албатта, агарда болаларга вақтндан унумли фойдалантирсак болалар илмини ошириб келажакда Элу-Юртинг корига ярайди ишааллоҳ. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилиб, айтадилар:
«Беш нарсадан олдин беш нарсани ғанимат бил: кексаликдан олдин ёшликни, бетобликдан олдин саломатликни, фақирликдан олдин бойликни, бандликдан олдин бўш вақтингни, ўлимингдан олдин тирикликни ғанимат бил!».
Айтадиларки, «бўш вақтини ғанимат билмайдиган, ундан унумли фойдалана олмайдиган инсон иш вақтини ҳам ғанимат билмайди».
Муҳтарам азизлар буш вақтни ғанимат билиб китоб уқиб оилада фарзандлар тарбияси мустаҳкам бўлсак иншааллоҳ вақтни ғанимат билган бўламизболалар ҳам келажакда Элу-Юртинг корига ярайди ишааллоҳ!
Шўрчи туман бош имом-хатиби А. Ҳабибуллаев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here