Аллоҳ таоло ер юзида инсонларни мавжудотлари ичида энг улуғи қилиб яратганидан сўнг, унинг ихтиёрига заминдаги барча мол-мулкларни, ҳисобсиз ноз-неъматларни берди.   Қуръони каримнинг бир неча оятларида инсон бу неъматларнинг саноғига ета олмаслигини баён этади. Жумладан “Наҳл” сурасининг 18-оятида “Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар” деб марҳамат қилган.

Буюк ва барча неъматларнинг соҳиби бўлган Зот бандаларининг бу ноз неъмат ва мол-мулкларнинг шукрини адо этиш билан бирга, уларни ҳаддан ошиб манманлик билан совуриш, исроф қилиш, риёкорлик қилишдан қайтарди. Ислом дини мўмин кишиларни ейиш ичишда, кийинишда ўрта ҳол бўлишга, исрофдан сақланишга чақиради. Мен талабалик давримда Тошкентлик ёши улуғ ҳожибобо сўзлаб берган эдилар “Иккинчи жаҳон уруш йилларидан сўнг  одамлар нон тополмай қолди нон олишлик учун саҳар эрталаб соат туртларда магазинга навбатга бориб турар эди ваҳоланки навбатингиз келганда иккитадан ортиқ нон бермайди Дукон соат 8,00 да очилади қиш кунлари қор ёғиб ерни оппоқ қилиб қоплаган эди қарийиб турт соат деганда магазинга нон олиб келиб ишчилар нонни кирита бошлади тасаввур қилинг иккита нон оламан деб барча нонга навбат тўрганларнинг оёқларим музлаб қолган бордию навбатга кечроқ келсанг  нон ололмай қоласизда шундай пайт бир рус миллатига мансуб ўртаҳол бола келиб битта нонни олиб қочди магазин ишчилари унинг ортидан қувлай бошлади қочиб кетаётган йигит нондан бир тишлам оғзига солиб югурарди бир пайт оёғи музга сирпандию ерга йиқиб ётиб қолди ортидан етиб олган Дукон ходимлари ётиб қолган йигитни тепа бошлади бизлар нима бўлар экан деб қарабб тўрибмиз ётиб қолган йигит нодан бир тишлайдиё нонни қучоқлаб олади, очлик зўр келган эканда деб уйладик. Ёши улуғлар билан гаплашсангиз шундай қийин кунларни сўзлаб беришади.  Шукрки бугунги кунда ўзбегим мана шундай тўкин сочин даврида яшаябмиз. Лекин инсон дегани унутувчан маъно беради бугунги кунда исрофни турли ҳолатларига дуч келябмиз айниқса туйларда булаётган исрофгарчилик баъзи инсонларни ҳаддидан ошиб кетганлигини кўрамиз бу ҳолат муқаддас ислом динида қораланган исрофга қул ўришмоқда

Ҳозирги йигитлар кечаги нонни, қолаверса бир кун аввал қилинган таомни ейишмайди. Мана шуни нонкўрлик дейди, исроф дейди.

Айниқса никоҳ туйларида келинга солиқ солиш, келинни сепига қараб муомала қиладиган қайноналар ҳам борлиги ачинарли ҳолат ҳамма қайноналар шундай деб ўйламанг.  Уйингизга келган келин нафақат ўғлингизга жуфти ҳалол, балки бўлажак невараларингиз, наслингиз давомчиларининг онаси, биринчи ва асосий тарбиячиси бўлади. Қадами қутлуғ келсин, ўзи имонли — инсофли, маърифатли бўлсин, илоҳим… хаёлингиздан мана шундай ўйлар ўтяптими ёки тўйнинг дабдабасию, келадиган мебелларнинг шаклу шамойили муҳимроқми сиз учун?
Кейинги йилларда матбуотда тинимсиз бонг урилгани, маҳалла ва жамоатчилик аралашуви ўз самарасини кўрсатди: тўй тадбир-маросимлари бироз ихчамлашгандек, 40–50 талаб тоғора олди-бердисига чек қўйилгандек бўлди.
Аммо, таассуфки, уларнинг ўрнини исрофга олиб келувчи бошқа “орзу-ҳаваслар” эгаллади. Энди қиз томонга “солиқ солиш” одат тусига кирмоқда. Бу ҳам етмагандек куёв навкарларидан сўнг  энди куёв салом чиқябди қаёқга қараб кетаябмиз?  Қани дин?   Қани қадриятларимиз?  Ота оналар болаларимиз орзу ҳавақи деб нималар қилишмоқдая. Бунга қўшимча янгидан-янги талаблар купайиб бормоқда: санаб адоғига етолмайсиз…
Бу ўринда йигитлик, эркаклик орияти қаерда қолади? Бундай нарсаларга ортиқча аҳамият бериш аёлларга хос, қайнотадан усти бош кийим умид қилган куёвларга борлигига нима дейсиз, кўпгина хотин-қизларнинг мол-давлатга ўчлиги сир эмас. Сўнгги пайтларда эркак­ларимиз, айниқса, тўй-ҳашам масалалари, ёш оилалар муаммоларини ҳал этишда тизгинни кўпроқ хотинлар қўлига бериб қўймоқда. Оила бошлиғи – эркакларнинг фикри, қарори бирмунча қадрсиздек кўринмоқда. Шу боис баъзи қайноналар келин томонни “солиқ”қа тортишдан ҳеччам уялмайдиган бўлдилар.
Аслида оилани баҳоли қудрат уй-жой, жиҳозлар билан таъминлаб, никоҳни эл-юртга ошкор қилиш фақат куёв томоннинг вазифасидир.  Қолганини эса эр-хотин пешона териси билан, ҳамжиҳатликда топгани маъқул. Шунда бор-йўғининг қадрига етади, яхши-ёмон кунларида елкадош бўлган жуфти ҳалолини ардоқлайди.
Оилада хотин ким унинг эр олдидаги вазифалари нима? Бу ҳолатда ислом динимизнинг кўрсатмаларига амал қилишса иншааллоҳ оилалар мустаҳкам бўлар эди.  Маблағни кўпроқ фарзандларнинг илм олиши, ҳунар ўрганиши, жамиятга фойдаси тегадиган комил инсон бўлиб етиши йўлида сарфласак, ҳам уларнинг, ҳам ўзимизнинг икки дунёмизга фойда келтирган бўламиз, иншааллоҳ.
Динимизда исрофгарчилик қаттиқ қораланади. Аллоҳ таоло: «Енглар, ичинг­лар, исроф қилманглар»(Аъроф, 31); дейди

Бошқа бир оятда Аллоҳ-таоло «Қариндошга, мискин ва йўловчига (хайр-эҳсон қилиш билан) ҳақларини адо этинг ва исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйманг!» (Исро, 26), деб огоҳлантиради.
Ортиқча дабдаба риёкор­ликка, манманликка, ким­ўзарга, ўзаро ҳасадга, имкони йўқларнинг кўнгли ўксишига олиб келади. Исрофгарчиликнинг барча кўриниш­ларига барҳам бериш ҳар бир мўмин-мусулмоннинг вазифаси. Фақат илоҳий кўрсатмалар, Пайғамбаримиз таълимоти, дину диёнат, гўзал ахлоқ асосида қурилган оилагина мустаҳкам ва бахтли бўлади.

Аллоҳ таоло мўминларни сифатлаб бундай марҳамат қилади: “Улар эҳсон қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар, (тутган йўллари) бунинг ўртасида – мўътадилдир” (Фурқон сураси, 67-оят).
Исроф чегарадан чиқиш, ортиқча ва меъёридан кўп харажат қилиш демакдир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Тежамкор одам камбағал бўлмайди”, деганлар (Аҳмад ривоят қилган). Аллоҳ таоло бизга ҳаёт, соғлик, оила, мол-мулк каби неъматлар инъом этган. Улардан қандай фойдаланганимиз, қаерга сарф қилганимиз ҳақида охиратда сўраламиз. Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади:“Сўнгра ана ўша кунда албатта, (сизларга ато этилган барча) неъматлар тўғрисида сўроқ қилинасизлар” (Такосур сураси, 8-оят).
Дарҳақиқат,  бахиллик қанчалик ёмон иллат бўлса, бор нарсасини исроф қилиш, уни беҳуда сарфлаш ҳам  шунчалик  ёмон  хислатлардандир.

Минг  афсуски,  баъзи  оилаларда  динимизнинг  ана  шу кўрсатмалари унутилган ёки уларга унча эътибор берилмайди эътибор берса ҳам исрофни ёмонлигини билишса ҳам мен сендан кам эмасман деб ўзимизни бошқаларга кўрсатишга интиламиз.

Натижада бундай оилаларда  етишмовчилик,  танқисликлар  ва  бундан  келиб  чиқадиган кўнгилсизликлар  авжга  минади,  тотувлик  ва  меҳр-оқибат  йўқолади.  Айрим оилаларда  йиллар  давомида  катта  машаққатлар,  билан топганини   маблағни  ном  чиқариш  учун,  обрў  қозониш  мақсадида  бир кунда  ортиқча  маросимлар,  дабдабали  тўйларга  сарфлаб  юбориш  ҳолатлари ҳануз  давом  этяпти.  Аслида  бу  пуллар  таниш-нотаниш  одамлар  бир  кунда  еб кетадиган  зиёфатларга,  ортиқча  ҳою  ҳашамларга  эмас,  оила  фаровонлиги, фарзандлар  таълим-тарбияси  учун  ишлатилгани  яхши  бўларди.  Бундай дабдабали, кераксиз тўй ва маросимлар ҳар қанча чиройли кўринмасин, одамлар нима деб мақтанмасин, аслида катта исроф саналади. Бунинг ортида ҳеч қандай яхшилик  йўқ.

Инсон  табиатан  исрофгарчиликка  мойил  жонзот  саналади.  Ҳар  қадамда молини беҳуда сарфлайди. Кўпларимиз исрофгарларнинг исрофгарига айланиб бўлганмиз.   Менга  бойлик  бериб қўйилибди,  дея  уни  ҳар  томонга  сочавериш,  айниқса   буюрилмаган  ишларга харжлаш савоб ўрнига гуноҳ эшикларини очиб юборишдир.

Исроф  деганда  фақат  маблағ,  бойлик  ёки  мулкни совуриш  тушунилмайди.  Қимматли  вақтни  беҳуда  кетказиш,  фойдали  ишларга сарфламаслик  ҳам  исрофдир.  Куч-қувват  ва  салоҳиятни  эл-юртга  ёки  ўзига фойда  келтирмайдиган  нарсаларга  йўллаш  ҳам  исрофдир.   Аллоҳ таоло ҳар  бир  ишда  ва  маъиший  ҳаётда  мўмин  кишига  хос  фазилат  эмаслигини  ва бунга йўл қўймаслик кераклигини бир-бирларимзга насиҳатларни аямайлик.Аллоҳ-таоло ҳаммаларимизни исроф қилмайдиган бандалар қаторида насиб айласин.

 

  Шўрчи тумани бош имом-хатиби         А. Ҳабибуллаев  

 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here