Бир Шайхнинг ҳузурига шогирдларидан бири келиб:
— Устоз, дуоларим қабул бўлмаябди нега шундай бўляпти экан? — деб сўради… Шайх:
— Ота — онанг борми? — деб сўради.
Шогирд йигит : — Ҳа бор, Аллоҳга шукр ота — онам тирик, ҳаёт… Шайх кулиб:
— Мен сендан ота — онанг тирикми деб сўрамадим. Ота — онанг борми? Қилаётган дуоларингда ота — онанг
ҳам борми? — деб сўрадим.
Шогирд бошини эгиб:
— Йўқ, ота — онамни дуоларимда зикр қилмас эканман — деб, нима учун дуолари ижобат бўлмаётганини англаб, шайхни ҳузуридан чиқиб кетибди.
Эй ота — онасига бефарқ бўлган ҒОФИЛ ДЎСТИМ!
Сен туну — кун Аллоҳдан мол — давлат, бойлик сўрайсан-у, асл бойлигингни, ота -онангнинг соғлиғини сўрамайсан. Кўзингни оч, улар ҒАНИМАТ, уларнинг қадрига ет. Улар учун Аллоҳдан мағфират сўра. Улар учун Аллоҳдан умр сўра.

Шўрчи туманидаги Домла Қосим жоме масжиди имом хатиби М. Мусулманов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here