Кафолатланган мол-мулк одамлар наздида кафолати йўқ мол-мулк каби ўринда эмас. Бу эса одамларни бу ишга қаттиқ эътибор беришлари кўп булганлиги учун.Хоссатан, кафолат берувчи ростгўйлик билан танилган, вафодорлик ва омонатдорлик билан безанган ҳамда у сабабли кафолатга ноил бўладиган ишлар осон ва енгил ишлар бўлиб, одамларга малол келмаса, қийинчилик туғдирмаса.
Кафолат берувчи ўз ҳавойи хоҳиши билан сўзламайдиган, у фақат ваҳий қилинаётган бир ваҳий(ни сўзлайдиган) содиқул масдуқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлсалар, нима дейсиз?
Кафолатланган нарса кенглиги осмонлару ерчалик бўлган, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ва инсон хаёлига келмаган жаннат бўлса, унда нима қиласиз? Кафолатга эриштирадиган ишлар оғир меҳнат ва машаққат талаб қилмайдиган осон ишлар ва енгил амаллар бўлса, сиз у амалларни қилишга ҳаракат қиласизми?
Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Менга ўзларингиз томондан олти нарсанинг кафолатини беринглар, мен сизларга жаннатнинг кафолатини бераман: сўзлаганингизда рост сўзланглар, ваъда қилганингизда вафо қилинглар, сизларга омонат топширилса адо қилинглар, таносил аъзоларингизни сақланглар, кўзларингизни қуйи қилинглар ва қўлларингизни тийинглар» (Имом Аҳм
ад, Ибн Ҳиббон, Ҳоким ривояти).
Аллоҳ таоло барчаларимизни пайғамбаримиз курсатмаларида амал қилиб яшамоқликни насиб қилсин!
Сариосиё туман «Имом Низомиддин Сангардакий» жоме масжиди имом хатиби
Обиджон Исмоилов