Сабр инсоният ҳаёти йўлида муҳим таянчдир. Ниятга сабрсиз етиб бўлмайди, чунки бу дунё ҳаёти йўлида турли хавф- хатарлар, бало — офатлар ва азоб — уқубатлар бўлади. Шунинг учун сабр ила ғолиб келиш муҳим нарсадир.Аллоҳ таоло бақара сурасида “Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила мадад сўранг, Албатта , Аллоҳ сабрлилар биландир” деган.
Қуръони каримда сабрга даъват кўп такрорланади.Чунки Аллоҳга тоатда ҳам, гуноҳдан с ақланиш, йўлдаги тўсиқларни енгиш учун ҳам , заифлик келиб қолганда ҳам, ҳавои нафсни жиловлаш учун ҳам сабр керак ваҳоказо. Ўтган уламоларимиздан бирлари сабрни умумий тарзда учга бўлганлар:
Биринчиси: -Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан ва гуноҳлардан сақланишга сабр.
Иккинчиси : тоат ва қурбат ҳосил қилиш учун сабр.
Учинчиси : етадиган мусибат ва қийинчиликларга сабр.
Демак , мўмин мусулмон банда мазкур қийинчиликларни енгиш учун катта миқдордаги сабрга эга бўлиши керак, аммо ҳамма нарсанинг чегараси бўлганидек, гоҳида сабр ҳам тугаши , сусайиши мумкин, бундай ҳолатда намоз ёрдамга келади. Намоз битмас туганмас ёрдамчи, кучга-куч, қуввтга-қувват бахш этувчи, қалбга мадад берувчи, сабрга сабр қўшувчи, сокинлик ва хотиржамлик манбаидир. У ожиз, заиф одамни қувват ва ёрдамнинг асл манбаи бўлмиш Аллоҳ таолога боғлавчи воситадир. Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в қачон бир ишдан ташвишга тушсалар, намоз ўқишга шошилар эдилар. Шу боис Аллоҳ таоло қийнчилик ва машаққатлар остонасида турган ислом умматини сабрга ва намозга чақирмоқда ва ортидан: “Албатта, Аллоҳ сарблилар биландир”, деб такидламоқда.

Пайғамбаримиз с.а.в. ҳадислардан бирида :
“Мўминнинг иши ажойиб, Аллоҳ унга нимани қазо (тақдир) қилса ҳам” яхшилик бўлади хурсанлик етса, шукр қилади-язши бўлади. Мусибат етса, сабр қилади-яхши бўлади. “, деганлар.
Имом Термизий ривоят қилган бошқа бир ҳадисда, “Одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилган мусулмон, уларга аралашмайдиган ва озорларига сабр қилмайдиган мусулмондан яхшидир,” деганлар.
Аллоҳ таоло сабрнинг мусулмон инсон учун улуғ фазилат эканлиги тўғрисида Оли — Имрон сурасида ҳам марҳамат қилади: “Албатта молу жонда синовга учрайсиз. Албатта, сиздан олдин китоб берилганлардан ва ширк келтирганлардан кўплаб озор эшитасиз. Агар сарб қилсангиз ва тақво қилсангиз, Албатта , бу салмоқли ишлардандир”
Барча ақида ва даъватларда, албатта , бало-офат синовлар бўлиши шартдир. Душманлардан озор эшитиш ва жафо кўриш ҳам бор нарса, бундай пайтларда сарб тоқатли, чидамли бўлиш ва Аллоҳ таолога тақво қилиш зарурдир. Чунки бу йўл олий мақсад йўлидир. Жаннат йўлидир. Жаннат йўли доимо тиканлар билан ўралган бўлади. Дўзах эса шаҳвоний ишлар, лаззатлар билан ўралган бўлади.
Қийинчиликсиз эришилган нарсанинг қиймати бўлмайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло эзгулик йўлида, Ўзининг йўлида юрган бандаларни синовдан ўтказиб, тоблаб, чиниқтириб туради. Ана шунда мусулмон инсоннинг иродаси мустаҳкам бўлади. Барча оғирликларни кўтарадиган малакага эга бўлади.
Ҳақиқат йўлининг курашчилари душмандан кўплаб озорлар эшитадилар. Уларни ҳар замон ва ҳар маконда турли айблар билан айблашади. Турли ёмон сифатлар билан сифатлашади. Бу бўлиши муқаррар ишлардир. Ахир, Аллоҳ таоло Ўз Қуръонида айтиб қўйган нарса муқаррар бўлмаса, нима муқаррар бўлар эди. Аммо уларнинг бари ҳақиқат учун курашувчиларга яхшиликдир.
Энг камида , кураш учун оладиган савоблари қўп бўлади.
Фақат , жону молга бало етганда, душманлардан озор кўрганда:
“Агар сабр қилсангиз ва тақво қилсангиз, Албатта, бу салмоқли ишлардандир”.
Ана шундагина кўзланган мақсадга эришилади, ҳамаси яхшилик билан тугайди.
Шу ўринда банда сабри учун ажр олиши ҳақида бир ҳадиси шарифни келтирсак. Анас р.а дан ривоят қилинади: “Набий с.а.в бир қабр олдида йиғлаб ўтирган аёлнинг ёнидан ўтаётиб, унга : “Аллоҳдан қўрқ ва сабр қил” дедилар у аёл :” Нари тур! Менга етган мусибат сенга етгани йўқ! ” деди” Аёл У Зотни танимаган эди. Унга бу киши Пайғамбар а.с эдилар дейилди. Бас, У он ҳазратнинг эшикларига келди ва у ерда эшик оғаларини кўрмади ва У зотга : “Сизни танимабман “деди”, шунда У зот “Албатта , сабр биринчи зарбададир”, дедилар” Ушбу ҳадиси шарифдан сабрни мусибат етган биринчи лаҳзадан бошлаб қилиш кераклиги кўринмоқда сабрсизликни, тоқатсизликни қилиб олиб, кейин сабрга ўтдим, дейиш сабр ҳисобланмайди” Аллоҳ ирода қилган сабр мусибат етиши билан сабр қилиш, рози ва таслим бўлишдир. Ана ўшандоқ қилганлар Аллоҳнинг розилиги, улкан савоблар ва олий даражаларга эришадилар.
Аллоҳ таоло барчаларимизни ҳаёт йўлидаги машаққатларга синовларга сабр қилувчи ва қилган сабрлари учун ажр мукофот оладиган бандалардан қилсин.

Бойсун туман Саримозор жомеъ масжиди ноиб имоми; Б.Равшанов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here