Гўзал хулқ билан кишининг имони мукаммал бўлади. Росулуллоҳдан cоллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси мўминнинг имони комил ҳисобланади», деб сўрашганида: «Гўзал хулқли мўминнинг», деб жавоб берганлар.
(Имом Абу Довуд ривояти).

Гўзал хулқли киши кунлари бедор, кундузлари рўзадор бўлган одам даражасини қўлга киритади деган ривоятлар бор. Энг гўзал хулқ эгаси Росулуллоҳ cоллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилган: «Албатта Сиз буюк хулқ узрадирсиз». (Қалам,4).

У зотнинг ўзлари хам: «Мен яхши хулқларни камолига етказиш учун юборилдим», деганлар. Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан Пайғамбаримиз cоллаллоҳу алайҳи васалламнинг ахлоқлари ҳақида сўрашганида, «Ахлоқлари Куръон эди», деб жавоб қилганлар. Шу сабабли у зот барчага ўрнак бўлиб Аллоҳга яқинликни ва охират саодатини истовчилар учун намуна эдилар. Умар ибн Хаттобнинг розияллоҳу анҳу тунда уйқудан воз кечиб ,кўчаларни айланадиган одати бор эди. У киши аҳоли хотиржамлигини ўйлар ва одамларнинг ташвишлари билан яшар эди. Бир туни алламаҳалда бир уйдан ингроқ овози эшитилади. Яқинроқ бориб билса тўлғоқ тутаётган аёл оғриқдан инграётган, ён атрофдан ёрдам кутаётган экан. Халифа тез уйига қайтиб, аёлини бошлаб келади. Хотини доялик қилади, ўзи эса кўзи ёриган аёлга овқат пиширади. Бу динимиз тарихида бўлиб ўтган воқеалардан бири.Унинг замирида инсон тақдири,келажак авлод ҳаётига ғамхўрлик ётгани яхши маълум.Ҳазрати Умарнинг розияллоҳу анҳу бундай халқпарварлиги ҳали ҳанузгача мусулмонлар учун гўзал намуна бўлиб келаётир.

  Эркинжон Шералиев
«Нурул-Ислом» жоме масжиди имом ноиби

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here