Ватан-инсон туғилган гўша,киндик қони тўкилган маскан, у масканда инсон улғаяди, оила қуради, эсдан чиқмайдиган хотиралар унда рўй беради. Яқинлар, қариндошлар, ота-боболар барча барчаси инсон учун муқаддас хотиралардир. Зотан, Ватанни севиш инсон табиатининг бир бўлагидир. Шунинг учун ундан узоклашганда уни қумсайди ва соғинади. Аллох таоло инсон зотига мана шу табиатни ато этган. Ўтган ота-боболаримиз ватанидан мусофир бўлиб узоқ сафарга чикиб кетаётган пайтда, ўзи билан бир ҳовучгина тупроқ олиб кетганлар. Сабаби, ватанни қумсаганда шу тупроқни ҳидлаб юрган, ёки бирор бир касалга чалинса шу тупроқни ҳидлаб шифо топганлар, ёки агар бевақт оламдан ўтса қабри устига шу тупроқни қабри устига сочишни ният қилганлар.
Расулуллох саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Макка сендан кўра менга севимлироқ ва суюклироқ шаҳар йуқ. Агар мени қавмим сени ташлаб чиқиб кетишимга мажбур қилмаганда асло сени тарк қилмаган бўлар эдим”, дея Макка шаҳридан чиқиб кетаётганларида марҳамат қилган экан. (Термизий ривояти).
Расулуллох саллоллоҳу алайҳи васаллам Ватанларига нисбатан айтган бу гўзал сўзга эътибор беринг! Ватан ҳавоси, тупроғи барчаси бамисоли шифодек. Бежизга доно халқимиз: “Она ернинг тупроғи она сутидан азиз”, деб айтмаган.
Исломда Ватанга муҳаббат бу-инсон ўзини бошқалардан устун қўйиш, адоват қилиш, бошқаларга ҳийла найранг ўтказиш учун эмас, ёки тарафкашлик дегани эмас, балки туғилиб ўсган юртига нисбатан эъзоздан иборатдир. Ватан қадрини, унга бўлган муҳаббатни ўз юртидан айрилиб бошқа юртларда мухожир бўлган инсонлардан сўрасангиз кўзларига ёш олиб сузлайдилар. Макка сафарида бўлганимизда бир мухожир ватандошимиз билан сухбат қилганимда бизни ватанимиздаги катта ўзгаришларни эшитиб ота-боболари бу ерга бекорга келиб қолганлигидан минг бор афсусланди. Чунки уларга доимий яшаш учун рухсат бермайди. Яшаши учун алоҳида, уй учун алоҳида ижара ҳақлари бор экан.
Ҳазрат Алишер Навоий бобомиз Ватан муҳаббати ва унга садоқат маъноларини акс эттирган ўз рубоийларида қуйидагича гўзал ифода қилганлар:
Ғурбатда ғариб шодумон бўлмас эмуш,
Эл анга шафиқу меҳрибон бўлмас эмуш.
Олтин қафас ичра гар қизил гул битса,
Булбулға тикондек ошиён бўлмас эмуш.
Эй аллоҳим! Азиз ва жонажон Ўзбекистонни ўзинг бунданда фаровон қилгин осмонимизни мусаффо айлагин. Ҳалкимизни тинчлиги ва бахтини зиёда айлагин.

Кумкургон туман “Абу Бакр Сиддиқ” жоме масжид
имом хатиби Бахтиёр Абдузоиров.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here