Ҳар бир киши учун Ватан сўзи муқаддас калимадир. Ҳар бир инсоннинг киндик қони тўкилган ери бу унинг жонажон Ватани бўлади ва у жой жуда қадрли ва қимматли даргоҳ бўлади. Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васаллам Мадинаи мунавварага ҳижрат қилиб борганларидан сўнг туғилиб ўсган ватанлари Маккаи мукаррамани эслаб: Агар қавмим мени Маккадан чиқиб кетишга мажбур қилмаганида, ҳечам ўз ихтиёрим билан уни ташлаб кетмаган бўлар эдим, деганлар. Ватанни севиш, туғилиб ўсган ердаги бор нарсаларни ардоқлаш, узоққа борилганда соғиниб яшаш ҳар бир кишида мавжуд бўлган нозик ҳис-туйғулардир. Мана бу йил Она юртимизнинг мустақиллик байрамининг 26 йиллигини шоду хуррамлик билан нишонлаймиз. Бу истиқлол Аллоҳ таоло бизлар учун берган энг буюк неъматлардан биридир. Бу неъмат туфайли бизларга икки дунё саодатига етакловчи иймонимиз қайтди. Бемалол 5 вақт намозни, жумъа намозларни ҳоҳлаган масжидимизда ўқияпмиз. Рамазон рўзаси, ифторликлар, таровеҳларни катта байрам сифатида нишонлаб келмоқдамиз. Ўлкамиз мусулмонлар ўлкаси бўлгани учун Муҳтарам биринчи Юртбошимиз икки ҳайитни дам олиш куни деб эълон қилганликлари, ота-боболаримиз орзу қилган кунлар ҳисобланади. Ҳаж ва умра зиёратларига йил сайин мусулмонларимиз кўпайиб бораётганликлари, масжидлар ва халқимизнинг диний илмини ошириш учун мадрасалар очилганлиги бизнинг бахтимиздир. Бу неъматларга эса ватанимиз мустақил бўлгандан кейингина эришдик.

Ибн розияллоҳу анҳу: Аллоҳ таолонинг неъматларидан икки неъмати борки, кўпчилик одамлар унинг қадрига етмайдилар. У сиҳат-саломатлик ва хотиржамликдир”.  Бу неъматларни инсон ҳар доим эътироф қилиб туриши керак. Бу нимадан осойишталигимиз посбонлари, чегарада турган аскарларимизнинг ҳушёрликлари, қолаверса Юртбошимизнинг олиб бораётган оқилона сиёсатлари буларнинг барчаси мана шу хотиржамлик неъматига олиб келмоқда.

Aбу Саид розияллоҳу анҳу: Ким одамларга шукр қилмаса, Аллоҳ таолога ҳам шукр қилмайди”. Ношукр инсонлар орамизда учраб туради. Уларда шукр қилишлик неъмати йўқ. Шунинг учун улар доимо Аллоҳнинг ғазабида бўлишади. Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: Ибн Масъуд Кимики эрталаб дунёдан хафа бўлиб уйғонса, Аллоҳнинг ғазабида уйғонибди. Кимики эрталаб озгина қийинчиликларга ношукрлик қилиб турса, ношукрчилиги Аллоҳга етади”.

Шунинг учун Аллоҳ таолога шукроналар келтириб кўпроқ дуолар қилайлик. Бу тинчлигимиз бардавом бўлишлиги учун биргаликда курашайлик, унинг қавдрига етайлик. Аллоҳ таоло бизларга берган неъматларини янада зиёда қилсин, иймону қадриятларимизни қайтишига сабаб бўлган мустақиллигимиз қиёматга қадар давом этсин. Юртимизни ёмон кўзлардан, фитна-ю фасодлардан, бало-ю офатлардан, душманларнинг ёмонлигидан Парвардигорнинг Ўзи асрасин!

   

 

Олтинсой туман бош имом хатиб котибаси        Давлатова Турдихол

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here