Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Халқ орасида ҳаж жума кунига тўғри келиб қолса, «ҳажи акбар» дейилиши машҳур бўлиб кетган. Лекин бу гап ҳадис ва фиқҳий китобларнинг бирортасида ҳамда мужтаҳидларнинг сўзларида учрамайди. Ҳадис ва фиқҳий китобларда одатий ҳаж «ҳажи акбар», умра эса «ҳажи асғар» деб аталган.
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ قَالَ : الْحَجُّ الْأَكْبَرُ يَوْمُ النَّحْرِ، وَالْحَجُّ الْأَصْغَرُ الْعُمْرَةُ. رَوَاهُ النَّسَائِيُّ.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Ҳажи акбар наҳр (қурбонлик) куни, ҳажи асғар эса умрадир» («Сунани Насоий»).
«Ҳаж «акбар» билан сифатланди, чунки умра кичик ҳаждир» («Мирқотул мафотиҳ»).
«Зуҳрий, Шаъбий ва Ато раҳматуллоҳи алайҳим:
«Катта ҳаж ҳаждир, кичик ҳаж умрадир», дейишган («Роддул-муҳтор»).
قَالَ الرَّمْلِيُّ: قَالَ صَلَّى اللهُ تَعَالَى عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَفْضَلُ الْأَيَّامِ يَوْمُ عَرَفَةَ، وَإِذَا وَافَقَ يَوْمَ جُمُعَةٍ فَهُوَ أَفْضَلُ مِنْ سَبْعِينَ حِجَّةٍ فِي غَيْرِ يَوْمِ جُمُعَةٍ». رَوَاهُ رَزِينٌ.
«Рамлий айтди: «У зот соллаллоҳу таоло алайҳи васаллам шундай дедилар: «Кунларнинг энг афзали арафа кунидир. Агар арафа жума кунига тўғри келса, жума кунида бўлмаган етмишта ҳаждан афзалдир». Розийн ривоят қилган («Баҳрур-роиқ»).

«Мўминнинг умр сафари» китобидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here