Ҳазрат Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: Зино ва никоҳ ўртасида қуйидагича фарқ бор, зино фақат жинсий хоҳишни қондиришнинг номидир. Никоҳда эса, аёлнинг масъулиятини олишга тўғри келади.Унга маҳр беришга тўғри келади ва аёл унинг меросхўрлари сафига қўшилади.Ёдда тутиш керакки, қаерда мўътадил ҳаёт бўлмаса, ўша ерда одамлар никоҳдан қочадилар.Чунки, улар аёлни фақат қўғирчоқ деб тушуниб, ундан жинсий лаззат ҳосил қилишни хохлайдилар.
Франциялик бир муҳандис бор эди.Мен унинг гапини тушунтириш учун гапиряпман, йўқса, ҳақиқат шуки, у гап айтиб ўтиришга ҳам арзимайди. У бир жойга бир фабрикани текшириш учун келган.Ўша ернинг муҳандислари , сен бу ерга бир ойга келгансан, сен ортинга қайтганингда сенинг аёлинг сени ёнингда бўладими ёки йўқ, маълум ҳам эмас деб уни мазаҳ қилар эдилар.У эса, (юқорида айтиб ўтдимки, унинг гапи бирор фикрга лойиқ ҳам эмас) шундай деган: Аёллар автобусларга ўхшайди.Агар сен бирига миниб кетсанг, бошқасига миниб қайтасан.
Астағфируллоҳ, қайси жамиятда ўқимишли инсонларнинг аҳволи шундай бўлса, у ердаги аёлнинг қандай қадри бўлади.Европа аёллари ўз қадрларини ўзлари йўқотганлар.
Бир куни мен билан “Бирлашган Қироллик” (Англия)нинг бир ўқимишли муҳандиси учрашди.У мендан: Сизнинг нечта фарзандингиз бор? деб сўради.Мен унга нечталигини айтдим. Кейин мен ҳам ундан: Сизнинг нечта фарзандингиз бор? деб сўрадим. У: Мен ҳали бўйдоқман деб жавоб берди.Мен: Сизнинг ёшингиз каттага ўхшайди? дедим. У: Ҳа, менинг ҳозир ёшим эллик икки ёшда деди.Мен: Сиз муҳандис ҳам бўлибсиз ва шунча йил умрингиз ҳам ўтиб кетибди, нима учун никоҳ қилмадингиз? дедим. У: Агар сиз бозордан сут топа олсангиз, у ҳолда сизга уйингизда сигир боқишга не ҳожат бор деб жавоб берди.
Тасаввур қилингки, қаерда ўқимишли одамлари шундай ўйласалар, бу қай даражада беҳаё ва ахлоқсиз жамият бўлади.Ислом бундай беҳёликга жуда қаттиқ қаршилик кўрсатган ва аксинча, иффатли ва ҳаёли ҳаётга эга бўлишни таълим берган.Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи васалмнинг кўзларида шундай ҳаёни кўрдимки, Мадинанинг бокира қизларининг кўзларида ҳам бундай ҳаё кўрмадим
Денов тумани Домлла Афанди масжид имоми М Кораев