Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий раҳимаҳуллоҳнинг дўстларидан бири Аҳмад Бассам ўзларини жудаям ажаблантирган бир воқеани ҳайрат билан шундай баён қилади:
“Лазикия университетининг ректори барча ўқитувчиларини ўз уйига кечки овқатга таклиф қилди. Бу даврда шайх Бутий Дамашқ университетининг шариат факультетида декан эди. Жудаям банд эканлигига қарамасдан университитемизнинг араб тили бўлимида Қуръони карим бўйича дарс берардилар. Чоршанба куни кечқурун у бу ерда қолар эди ва пайшанба куни тушликдан сўнг уйига кетарди. Биз шайх Бутий билан мени хонамда ўтирганимизда, ректор кириб келди ва биз иккимизни пайшанба куни кечкурун уйига кечки овқатга таклиф қилди. Мен дарҳол таклифни қабул қилдим, лекин шайх Бутий аввал отасидан рухсат сўраши лозимлигини айтди. Билмайман, бундан ким кўпроқ ҳайратланди – менми ёки университет ректорими? Бошқа ҳеч бир сабаб бундай ғайриоддий кўринмаган бўларди.
Лекин, қирқ ёшли университет профессори, фарзандлари ҳам университет талабаси бўлган киши, бир кечага ушланиб қолиши учун ўз отасидан рухсат сўраши кераклиги мен ва ректор учун момақалдироқ ва чақмоқ каби таъсир қилди. Юзидаги ажабланишни бекитишга ҳаракат қилиб, ректор менга Бутий телефонда отаси билан боғланиши учун унинг хонасига боришимни айтди. Биз ректорнинг хонасига бордик, Бутий гўшакни олди ва отасига қўнғироқ қилди, мен қандай эшитган бўлсам шундайлигича келтираман:
— Ассалому алайкум, ота.
-…
— Ректор мени бошқа ўқитувчилар билан бирга эртага кечкурун ўз уйига кечки овқатга таклиф қилди. Мен бу ерда қолсам ва уйга жума куни эрталаб қайтсам бўладими?
-…
— Раҳмат, дада… ассалому алайкум…
У гўшакни қўйганида, мен унга:
— “Алхамдулиллаҳ, энди сен хотиржам бу ерда қолсанг бўлади” дедим.
-“Йўқ, қололмайман, отам рухсат бермадилар…”
-…
Сиз менинг кутилмаган ҳолатдан таъсирланганим ва ректорга бўлган гапни айтганимда, унинг юзидаги ҳолатни тасаввур қила олмайсиз. Ахир шундай бўлиши мумкинми?! Отаси йўқ деганда, ҳеч нарса демади, уни кўндиришга ҳаракат қилмади, раҳмат айтиб гўшакни қўйди.
Ҳозирги ёшлар бунга нима дейишар экан, уларда оталари билан бир марта бўлса ҳам шундай бўлганми?
Бундан-да ажабланарлиси, бир неча йил аввал Бутийни Оксфор академиясида лекция ўқиши учун тингловчиларга тақдим қилиш сўзларини айтаётганимда бўлган эди. Мен бу воқеани уларга айтиб бераётганимда, у менга шундай вазмин нигоҳ билан қарадики, худди охирида қизиқ якунни кутаётгандек. Унинг кўзлари менга “Ҳа, нима бунда? Нимаси ажабланарли буни?” дерди.
Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кишининг фарзандига чиройли одоб бериши, ҳар куни мискинларга яримта нон садақа қилганидан афзалроқдир”.дедилар. Пайғамбаримизнинг бу муборак ҳадисларидан шу маълум бўладики, ота-она фарзандига бера оладиган энг яхши туҳфаси бу гўзал одоб ахлоқ экан. Гўзал хулқ соҳиби бўлган отанинг фарзандлари ҳам худди ўзи каби бўлади.
Денов туман Умари Одил жомеъ масжиди имом ноиби С.Насриддинов