Мухтарам азизлар доим огох булайлик, чунки сизу бизларни доим кузатиб турган улуг Роббимизг бор. У зот хэч качон бир зум хам бизди ялгиз колдирмайди. Чунки доим кузатиб туради. Агар дуоларимиз кабул булсин десак узотга номакул булган узимизга бу дунюда хам ох иратда хам зиён буладиган гунох ишларни килмайлик. Шунда бу дунёмиз хам охиратимиз хам яхши булади насиб. Ривоятларда келадики
Абдуллоҳ ибн Динор айтади: «Мен Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анхумо билан Маккага келаётган эдим, йулда дам олиш учун тўхтадик. Олдимизга тоғдан бир чўпон тушиб келди. Ибн Умар унга: «Эй чўпон, бу қўйлардан бирини менга сот», деди. Чўпон: «Мен қулман, сотолмайман», деди. Ибн Умар уни синаш учун: «Хожангга бўри еб қўйди, дейсан», деди. Чўпон: «Хожамга шундай десам, у менга ишонади, лекин Аллоҳ кўриб турибди-ку! Аллоҳ азза ва жаллага нима дейман?» деди.
Шунда Ибн Умар розияллоху анҳу йиғлаб юборди ва чўпоннинг ҳожасига бориб чўпонни ва бир тўда қўйларни ҳам сотиб олди. Сўнгра чўпонни қулликдан озод қилди, сотиб олган қўйларни унга ҳадя қилиб юборди ва: «Бу сўзинг сени дунёда қулликдан озод қилди, мен умид қиламанки, бу сўз сени охиратда ҳам (дўзахдан) озод қилади», деди.

Денов тумани Домла Афанди масжиди имом хатиби
Махмуджон Кораев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here