Ҳазрати Алининг набираси Али ибн Ҳусайн Зайнулобиддин одамлар таниб қолмаслиги учун тунда қиёфасини ўзгартириб, амакиваччасининг уйига келиб, садақа қилиб кетар эди.
Амакиваччаси эса ҳар доим:
«Али ибн Ҳусайн менга силаи раҳм қилмайди, Аллоҳ уни яхшилик билан мукофотламасин», дер эди.
Али буни эшитар, аммо сабр қилиб, садақа қилаётган киши ўзи эканини унга билдирмасди.
Али ибн Ҳусайн Зайнулобиддин вафот этгач, амакиваччасининг уйига узоқ йиллар давомида келиб турган садақа тўхтаб қолди. Шунда амакиваччаси ўша одам кимлигини билди. Унинг қабрига бориб, узоқ йиғлади.

Хулоса узингиздан

«Солиҳлар гулшани» китобидан
«Намоз хожи бобо» жоме масжиди имом хатиби А. Саидов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here