Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳабиб ибн Муҳаммаднинг дунёдан юз ўгиришига Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳнинг мажлисига қатнаши сабаб бўлган. Унинг қалбига Ҳасан Басрийнинг насиҳати ўрнашган эди. Эҳсонини Аллоҳга қаттиқ ишонган ҳолда, У Зотнинг мукофотига комил ишонч билан берар, шу йўл билан нафсини Аллоҳдан сотиб олган эди. У ҳар куни қирқ минг дирҳам эҳсон қиларди. У бу эҳсонни тўртга бўлар, биринчи ўн минг дирҳамни куннинг биринчи қисмида бериб, «Роббим, бу билан Сендан нафсимни сотиб олдим», дерди. Сўнг яна ўн минг дирҳам эҳсон қилиб, «Бу биринчи ўн мингни эҳсон қилишимга тавфиқ берганинг шукронаси», дер эди. Кейин яна ўн минг дирҳам бериб, «Роббим, биринчи ва иккинчи эҳсонимни қабул қилмаган бўлсанг, шу учинчисини қабул эт» деб, сўнг яна ўн минг дирҳамни садақа қилар, «Роббим, учинчи берган садақамни қабул қилган бўлсанг, бу ўшанинг шукри», дер эди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here