Одам алайҳиссалом ва момо Ҳавво жаннатдан чиқарилганларида ушбу дуони ўқиганлар: «Эй Раббимиз! Биз ўзимизга (ўзимиз) зулм қилдик. Агар бизни кечирмасанг, биз, албатта, зиён кўрувчилардан бўлиб қолурмиз» (Аъроф, 23).

Нуҳ алайҳиссаломнинг дуолари: «Раббим! Мен Сендан ўзим (яхши) билмаган нарсани сўрашимдан паноҳ тилайман. Агар мени кечирмасанг ва раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрувчилардан бўлурман» (Ҳуд, 47).

Лут алайҳиссаломнинг дуолари: «Эй Раббим, бу бузғунчилар қавми устидан Ўзинг мени ғолиб қил!» (Анкабут, 30).

Иброҳим алайҳиссаломнинг дуолари: «Парвардигорим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этгувчи қилгил. Парвардигоро, дуоимни қабул айла. Парвардигоро, ҳисоб-китоб (қиёмат) куни мени, ота-онамни ва барча мўминларни мағфират қилгил» (Иброҳим, 40-41).

Юсуф алайҳиссаломнинг дуолари: «Эй осмонлар ва ерни ижод этган Зот! Дунё-ю охиратда Ўзинг эгамдирсан. (Ажалим етганида) мусулмон ҳолимда жонимни олгин ва мени солиҳлар (қатори)га қўшгин» (Юсуф, 101).

Шеробод тумани бош имом хатиби У.Бўронов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here