Ўз жонига қасд қилиш оғир гунох
Аллох таоло одам боласига жуда куп неьматлар берган, уларни санаб адогига ета олмаймиз. Шубхасиз, улар ичида енг кимматли ва мухимларидан бири – хаёт, тириклик неьматидир. Чунки бу неьмат инсон колган неьматларни кабул килиб олишига сабабчи булади. Шунинг учун тирикликнинг кадрига етиш, уни асраб авайлаш ва, албатта, хаёт неьматининг шукрини адо этиш хар бир кишининг зиммасида вожибдир. Аллох таоло каломида мархамат килиб айтадики яьни: Хакикаттан, инсонни (дин ва дунё ишларида мехнат ва) машаккатда (булиш учун ) яратдик” (балад сураси, 4-оят). Демак, имонли кишилар хаётда хеч качон тушкунликка тушмаслиги керак, балки яхшиликдан умидвор булиб, доимо харакатда булишлари лозим. Афсуски, уз жонига касд килишлик жуда катта гунохлардан. Аллох таоло хаммамизни бу балодан уз панохида асрасин.
Пайгамбаримиз саллаллоху алайхи васаллам утган кавмлар хаётидан хам мисол келтирдилар. Яьни” Сизлардан олдин утган кавм орасида бир яраланган кимса бор еди. У огрикка чидай олмасдан, кулига пичок олиб, яраланган кулини кесди. Натижада у кон йукотиш туфайли вафот зтди. Шунда Аллох таоло: Бандам узини – узи улдириб, менинг унга берган умримга шукр килмай, шошилди. Шунинг учун унга жаннатимни харом килдим”, — деди” ( Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари ).
Демак ушбу хадиси шарифдан оладиган фойда нимада, аввало ушбу неьмат яни триклик, бу Аллох тало томонидан бандаларга берилган ином тухфа хисобланади. Мана шундай неьматни кадрига йетмасдан канча инсонлар уз жонларига зулм килмокдалар. Биз инсонлар аввало, узимизга савол берайлик Аллох таоло бизни нима учун яратди, биз бу дунёда яшашимиздан максад нимада, факат Аллохнинг розилигини топишимиз керак. Манашу тириклик неьматини кадрига йетиб, хаётимизни эзгулик ва яхши солих амаллар билан утказишлигимиз керак. Умримиз качон нихоясига йетади качон тугайди буни факат Аллох таоло билади. Аллох таоло хаммамизни узидан куркадиган солих бандалардан булишлигимизни насиб этсин.
✍️✍️Денов тумани “Доумлло Афанди” жоме масжиди имом хатиби М.Қораев