Мехр яхшиликдан бошланади. Шунинг учун динимиз доимо яхшилик килишга буюради. Инсонлар бир бирларига яхшилик килиши инсонийлик жихатидан булса, кариндошлар бир бирларига яхшилик килиш бурчларидир. Аллох таоло мархамат килади: »Албатта Аллох адолатга эзгу ишларга ва кариндошга яхшилик килишга буюради хамда бузукчилик, ёвуз ишлар ва зулмдан кайтаради. Эслатма олурсиз, деб (У) сизларга (доим) насихат килур». (Нахл.90) Канча якинлар бир бирлари билан алокани кучайтирса калблар мехрга тулади. Йукса калб кораяди якинлар узоклашади. Хадиси шарифда шундай дейилади. » Аллох таолонинг рахмати ораларида кариндошликни узган кимса бор кавмга насиб этмайди» . (Имом Тобароний ривояти) Уломоларимиз айтишади »Амаки, ака ва тога ота урнида, хола ва амма она урнидадир. Шунинг учун улар билан доимо богланиб туриш вожибдир» . Шуни яхши билмок лозимдирки, ота-она, ака- ука ва опа- сингилларга яхшиликда богланиш энг биринчи уринга куйилади. Булар билан богланиш узилиши хатарлик хисобланади. Жубайр ибн Мутъам (розияллоху анху)дан ривоят килинади: » Набий соллоху алайхи ва саллам: » Кариндошлик алокасини узувчи жаннатга кирмайди», дедилар. Демак ака ука опа сингилларимиз ва бошка якинларимиз билан хам доимо силаи рахмда булмогимиз лозим. Шундагина дунё ва охират бахтига эришамиз иншааллох.

Имом Бухорий жоме масжиди имом ноиби К.Артиқов

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here