Яратганга беадад ҳамду санолар бўлсинки, диёримизни Мустақиллик билан сийлади, тинчлик неъматини ато этди. Нафс хотиржамлиги асоси “Оила муқаддаслиги борасида барчамизга таълим берган, ўрнак бўлган Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салоту-саловотлар бўлсин! Инсон умрининг кўрки ва мазмуни фарзанддир. Унинг тарбияси ёки аксинча ҳолатда вояга етиши у яшаган оиланинг жамиятдаги нуфузини белгилайди. Пайғамбаримиз (с.а.в) “Ҳар бирингиз раҳбарсиз ва қўл остингиздагиларга маъсулсиз”, деб таъкидлаганларидек, барчамиз фарзандлар тарбиясида жавобгар эканликларимиз билдирилган. Инсониятнинг бу вазифада маъсуллиги эса никоҳ оила ришталарининг муқаддаслиги билан изоҳланади. Маълумки Ислом таълимотида илк оиланинг вужудга келиш тарихида ва жараён яратганнинг амри билан амалга ошганлиги баён этилади. Бу улуғ неъмат яратганнинг ўз бандаларига кўрсатган чексиз марҳаматларидан бири эди. Бу дастлабки илк никоҳ (хутбасини) нинг илоҳийлиги ва муқаддаслигининг боиси Одам ато ва Момо ҳавога яратганнинг фаришталар гувоҳлигида ўқилинган никоҳ ҳутбасидир. Муқаддас манбаларимизда оилавий никоҳнинг биз билган ва билмаган кўплаб фазилат фойдалари борлиги ҳақида кўп бора зикр этилади. Бу кўрсатмаларга амал қилган кишининг ҳаёти гўзал ва савобларга тўла бўлади. Баъзида хизмат бурчи тақазоси билан мутасадди идора ходимлари ҳамроҳлигида “Оилавий низолар” масаласида хонадонларда бўлганимизда, хунук ва ачинарли манзаранинг гувоҳига айланамиз. Кўз кўриб, қулоқ эшитмаган, куракда турмайдиган ҳақоратли сўзлар, сўкинишлар, таъна-ю- дашном, бақир- чақирдан иборат ҳолатларни кўп кузатамиз. Энг ачинарлиси шуки, бу томоша кўпчилликнинг кўз ўнгида, нигоҳида саҳна сингари ижро этилади. Ҳалқимизда “Эр-хотиннинг уруши-дока рўмолнинг қуриши” деган ажойиб ибора бор. Қадимдан оқсоқоллар, кекса авлод вакиллари бундай вазиятларда икки томонни муросасозлик йўлини тутиб, яраштириш чораларини кўрганлар, Бу борада жойларда ҳалқимиз қадриятларига хос бўлган ўзига хос хаётий тажриба мактаблари яратилган десак, асло муболаға бўлмайди. Аксарият оилавий низоларининг туб илдизи мутахассислар томонидан таҳлил қилинганда, ўрганилганда оддий оилавий муносабатларни ўз ичига олар экан. “Кишининг ақлли ақлсизлигининг аломати ўз эхтиёжидан ортиқ мол дунёга кўнгил қўймаслиги ёки кўнгил қўйишдадир” дейди аҳлидонишлар. Бу оилавий низоларнинг аксарияти сабаблари ўрганилганда Куёв ва келин томоннинг бир-бири билан “Ким очди савдоси” каби совға, турли ашё жиҳозлардан иборат “Сеп” ва бошқаларни келтириб ўтиш мумкин. Мана шундай ҳолатлар барчани ажаблантиради, чуқур ўйга толдиради. Нега бу одамлар савоб, эзгу ишларда эмас, соҳта шухрат ва обру учун мусобақалашишади”-дуган ҳаёл ўтади. Бинобарин, бу матоҳларга сарф қилинадиган маблағларни келин куёвнинг келажаги учун фойда бўладиган, савобли ишларга ишлатилса, қайндай яхши муқаддас динимиз хукумларига кўра мол-дунё бир восита холос, нимага восита бўлса, шунинг ҳукмини олади, дейилади. Агар у саодатга, савобга восита бўлса, қимматлидир, Агар у гуноҳларга етаклаб борса, энг ҳақир, паст, жирканч нарсадир. Бу мавзуларда таниқли адибларимиз ҳам ўз асарларида кўп ва хуб ёзишган. Оилапарварлик, инсонийлик, маънавият тарбияси машаққатли ва шарафли вазифа, лекин оқибати чиройли ва саодатлидир. Бу ишга вақтимизни фидо қилсак арзийди. Барчамизга бў йўлда сабр ва ҳиммат берсин.
Шурчи тумани “Имом Аъзам Абу Ханифа жоме масжиди имом хатиби Х.Хасанов