Шу кунларда халқимиз Ватанимизнинг кўп асрлик шонли тарихида мутлақо янги давлат, янги жамият барпо этиш йўлини очиб берган буюк тарихий воқеа — Ўзбе­кистан Республикаси давлат мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб кугиб олиш ва тантанали равищда нишонлаш учун ҳар томонлама қизғин тайёргарлик кўрмоқда. Юртимиз мустақилликка эришганига ҳам 25 йил бўлди. Истиқлолимизнинг чорак асрлик байрамига тайёргарлик кўриш ва нишонлаш «Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури асосида амалга оширилади. Бутун мамлакатимизда бўлгани сингари ижтимоий-маданий соҳаларда, аҳоли турмуш тарзини юксалтириш борасида қувончли ютуқларга эришаётган туманимизда ҳам катта байрамга тайёргарлик тадбирлари муваффақиятли бошлаб юборилди.

Зотан, бутун воҳамизнинг қайси гўшасида бўлманг, эзгу ният йўлидаги улуғвор ишларнинг шоҳиди бўласиз. Озод юртга байрамлар ярашади дейди доно халқимиз.  «Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо Ўзбекистоним!» Булар оддий сўзлар эмас. Юракнинг энг қат-қатидан сизилиб силқиб чиққан нақшинкор, эҳтиромона лутфлар йиғиндисидир. Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир юртдошимиз ўтган йигирма беш йилни ғypyp ва фаҳрларга тўла, ҳаётимизнинг мазмунли онларига бой йиллар деб билади. Мустақиллик йиллари чиндан ҳам юртимиз тарихида ўта масъулиятли ва шарафли даврни ташкил этади. Айтиш жоизки, ўтган чорак асрнинг ҳар бир йилида асрларга татигулик улкан ишлар, беқиёс ислоҳотлар амалга оширилди. Юртбошимиз Ўзбекистоннинг тараққиёти йўлини аввал-бошданоқ тўғри ва пухта белгилаб берганини такрор-такрор эътироф этишимиз керак. Ҳақиқатдан ҳам ҳар биримиз ўзимизга биз кеча ким эдигу бугун ким бўлдик, деган саволни бериб, кечаги ҳаётимизни бугунгиси билан қиёсласак, содир бўлаётган туб ўзгаришлар кўз олдимизда яққол намоён бўлади. Мустақиллигимизнинг шарофати билан эътиқод қилувчиларнинг эҳтиёжлари эътиборга олиниб, масжид ва мадрасалар сони кўпайтирилди. Шўро замонида  ёшларнинг диний таълим олиши учун бирорта ҳам махсус ўқув юрти – мадраса йўқ эди. Бугун вилоятимизда  98 та расмий масжидлар фаолият юритмоқда. Бу рақамни собиқ шўро даври – истиқлолгача бўлган вақтга қиёсласак, нисбат бир неча карра ошганига гувоҳ бўламиз. Муқаддам вилоятимизда ҳатто бармоқ билан санарли кишилар ҳаж  ва умра зиёратларига боришарди. Ҳозирда ҳар йили хукуматимиз яратиб берган шарт-шароитлар туфайли юзлаб фуқароларимиз ҳаж ибодатини тўла-тўкис адо этишяпти.

Фурсатдан фойдаланиб, воҳамиз аҳлини Мустаққлликнинг 25 йиллик катта тўйи билан табриклаймиз ва барчани байрамга ўз ҳиссасини қўшишга, меҳнат ютуқларини тўёна қилиб олиб боришга чорлаймиз.   Муқаддас ва азиз юртимизда тўйлар тўйларга улансин, доимо осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч ва турмушимиз фаровон бўлсин.

 

Ягона ва муқаддас Ватан, қадамларинг шаҳдам бос.

Жамолингга ҳеч бир юрт,чиройлари тенг эмас.

Гуллайвер, яша яшнаб, Ватаним Ўзбекистан.

Порлоқдир келажагинг, тан олди бутун жаҳон

 

Кундан кунга обод бўлди, нур таратиб шаҳар, қишлоқ.

Кўрк беради улкан тоғлар,сўлим гўша, гулзор-у 6oғ.

Оппок, қирлар қоплаган, баланд тоғлар бошини.

Юртим, бугун қутлайман, йигирма беш ёшингни.

 

 Олтинсой туман “Раҳмонберди хожи” жомеъ масжиди имом хатиби                  З.Абсаломов

 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here