Маълумки, қўшниларга яхшилик қилиш жамиятдаги инсоний алоқаларни мустаҳкамлашга, жамиятни кучли, қудратли қилишга хизмат этади.

Кўшнига яхшилик қилиш ҳақидаги исломий таълимотлар ҳам дунёда мисли йўқ таълимотдир. Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилади

«Ота-онага, қариндошларга, етимларга, мискинларга, яқин қўшниларга, ён қўшниларга, ёнбошдаги соҳибларга, кўчада қолганларга ва қўлингизда мулк бўлганларга яхшилик қилинг- лар» («Нисо» сураси, 36-оят).

Бу ояти каримада Аллоҳ таоло бир неча тоифа одамларга яхшилик қилишга амр қилиб қушниларни ҳам назарда тутмоқда:

Бугунги кунда халқимиз орасида шундай иллат борки бу иллат туфайли орамиздан барака кутарилиб кетади шундай иллатлардан бири бу қуни-қушнилар ўртасида келишмовчилик, бир-бирларига адоват қилиш, бир-бирлари билан ёмон муносабатда бўлишдир. Бу борда муқаддас ислом динимизда нималар дейилган? Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шундай дедилар: «Аллоҳга қасамки, мўмин эмас. Аллоҳга қасамки, мўмин эмас. Аллоҳга қасамки, мўмин эмас», дедилар. «Ким, ё Расулуллоҳ?» деб сўрашди. «Ёмонлигидан қўшниси хотиржам бўлмаган кимса», дея жавоб бердилар (Муттафақун алайҳ).

Бошқа бир ҳадисда Имом Муслим ривоят қилгади: «Ёмонлигидан қўшниси эмин бўлмаган кимса жаннатга кирмайди», дейилган. Мана азизлар қуни қушнилар билан қандай муносабатда бўлишга чорлаябди. Нафақат қушнилар ҳаттоки қушни бошқа дин вакиллари бўлса ҳам улар билан яхши муносабатга чорлайди динимизда.

Ибн Умарнинг яҳудий қўшниси бор эди. Қа жонлиқ сўйсалар: «Яҳудий қўшнимизга ундан беринглар», дер эдилар.

Бугунги кунда қушнилар ўртасида келишмовчилик оқибатида ўзаро бир-бирлари билан уришиб баъзи ҳолатларда жиноятлар ҳам содир этилаябди. Бу ҳолат бизлар учун хайрият эмас, балки мусибатдир шунинг учун қушниларар ўртасида арзимаган келишмовчиликлар билан бир-бирларининг устидан шикоят қилиб, ёки орқаларидан ғийбат қилиб юришлик мусурмон одамга ёт бўлиш керак?

 

Шўрчи туман бош имом-хатиби     А. Ҳабибуллаев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here