Маълумингизким, ислом  дини  ўзининг    илоҳий  шиорлари  билан  инсониятни  икки  дунёда  фаровон  ҳаёти кечирмоқликлари  учун   уларга  ўз  кўрсатмаларини  берган. Бугунги  суҳбатимизда  жаноб Росулуллоҳ с.а.в  бир ҳадиси  муборакларига  диққатларингизни  қаратмоқчимиз. Имом  Термизий  ривоят  қилган  ушбу  ҳадисда  шундай  дейилади; яъни  Росулуллоҳ  сав бир  одамга  насиҳат  қилиб  туриб  унга;(Сен беш  нарсани  беш  нарсадан  аввал  ғанимат  билгин; Ёшлигингни  қарилигиндан  аввал, Саломатлигингни  касал  булишингдан  аввал, Бойлигингни  фақир  бўлишингдан  аввал, бўш  вақтингни  бир  ишга  машғул  бўлмасингдан  аввал   ва  ҳаётлигингни  ўлимингдан  аввал  ганимат  билгин”-  дедилар. )  энди  ушбу  ҳадисни  кенгроқ  шарҳ  қилиб  ўтамиз. Биринчи  ёшлик  успиринлик  даврини  кексайиб  мункиллаб  қолишдан  аввал ғанимат  билмоқлик” – ёшликда  қилинган  ишлар  пухта, мустаҳкам  бўлади, ибодатларнинг савоби  ҳам  ортиқ  бўлади. Шунинг  учун  ҳам  ҳамма  замонда  мамлакатнинг  келажакдаги  мустаҳкамлиги, унинг  куч  қудрати, тараққиёти  ўша  мамлакат  ёшларининг салоҳияти  билан  чамбарчас  боғланган. “Ёшликда  олинган  илм  тошга  ўйилган  нақш  кабидир”- дейилади  ҳадиси  шарифда. Пағамбаримиз с.а.в. қиёмат  кунида  Аллоҳ  таола  ўз  соясидан  жой  берадиган  етти  тоифа  инсонлар  орасида; биринчиси  ибодатда  ўсиб улғайган  ўспиринни  ҳам  санаб  ўтганлар; Яъни; “Аллоҳнинг  соясидан  бошқа  соя  бўлмаган   (қиёмат) кунида  Аллоҳ  таоло  етти   тоифа  кишига  ўз  соясидан  жой  беради.  Аллоҳ нинг  ибодатида   ўсиб  улғайган  ўспирин…”  Иккинчидан Соғлик с аломатлик  даврини  беморлик,хасталик  етиб  қолишидан  олдин  ғанимат  билмоқлик”  Инсон  учун  тан  соғлигидан ортиқ  бойлик  йўқ.Саломатлик  бўлса,  киши  турмуши  ва  охирати учун  зарур  бўлган  барча  ишларни  қилишга  имкон  топади. Аксинча  танасида  бирор  хасталик  бўлса, бирорта  дард  уни  безовта  қилса, унга  на  мол  дунё  татийди  ва  на  фарзандлари  кўзига  кўринади. Шунинг  учун  ҳам  Пайғамбаримиз с.а.в.  Яъни; “Икки  неъмат  борки, кўпгина  одамлар  унинг  қадрига  етмайдилар. У  сиҳат саломатлик  ва  фаровонлик  неъмати деганлар.”

Учинчи:  “Бўш  вақтни  бирор  иш  билан  машғул бўлиб  қолишдан  олдин  ғанимат  билмоқлик”. Маълумки  инсон  ҳаёти  ўлчовлидир. Вақтни  қадрига  етган,  уни  ҳурмат  қилган  киши  ўзини  ўз  умрини  ҳурмат  қилган    ҳисобланади. Ҳар  ким  ҳар вақтда  ўзи  ўйлаган  ишни  бажара  олмайди. Зотан  баъзида  пайдо  бўлиб  қоладиган бўш  вақтлардашўа  битира  олмаган  ишларни  бажариб  олишга  имкон  туғилади. Мўмин  киши  мана  шундай  бўш вақтларни  ҳам  Аллоҳнинг  неъмати  деб  билмоғи  лозим.Аксинча  вақтга  бепарво  бўлиш  умрнинг  заволидир. Араб  ҳикматларидан  бирида. ЯъниВақт  қилич  кабидир, агар  сен  ундан унумли  фойдаланмасанг, у  Умрингни  кесади”  дейилган.

Тўртинчи.  “Бой  бадавлат  бировга  муҳтож  бўлмаган  вақтни фақир мискин  бўлиб  қолишдан  олдин ғанимат  билмоқлик”. Аллоҳ  таоло  бандасини  бу  дунёда  турли  йўллар  билан  синаб  имтиҳон  қилади. Кимгадир  беҳисоб молу  давлат  беради, кимнидир  ундан  махрум  қилади.  Бой — бадавлат  киши  молу  дунёсидан  дунё  ва  охирати  учун  манфаат  келтирадиган  ишларда  фойдаланса, аҳли  аёли, қавму  қариндоши, фақиру  мискинларга  инфоқ- эҳсон  қилса, ундаги  Аллоҳнинг  ҳаққини (закотини)  адо  қилса, демак  у  киши  Аллоҳнинг  имтиҳонидан  ўтаётган, унга  берилган  неъматнинг  шукрини  адо  қилаётган  бўлади. Росулуллоҳ с.а.в  Абу  Ҳурайра  Р.А дан  ривоят  қилинган  ҳадисда ;  Яъни; “Ҳар  куни  тонгда иккита  фаришта  ер  юзига  тушади. Биттаси ; “Эй Аллоҳ, қўли  очиқ, хайру  эҳсон  қилувчи  кишини  сарф  қилган  молининг  ўрнини  тўлдиргин”, — деса, Иккинчиси: “Эй  Аллоҳ, зиқна  кишининг  молига  талофат  етказгин”,- деб  дуо  қилиб  туради”, — деганлар.

Бешинчиси: “Тирикликни  ўлим  келишидан  олдин  ғанимат  билмоқлик”. Аллоҳ  таоло  инсонни  дунёга  келтириб, унга  Пайғамбар  юбориб, унга  шариат  аҳкомларини  етказди. Ўз  навбатидан  шариат  кўрсатмалари  амал  қилган  кишиларга   улуғ  савобларни  ваъда  қилиб, уни  бажармаганларни  қаттиқ  азоблари  билан  қўрқитди.  Шариат  қоидаларига  амал  қилиш-қилмаслик  Аллоҳ  учун  ҳеч  қандай  фойда  ёки  зарар  келтирмайди. Бас, шундай  экан, инсон  ҳаётида  Аллоҳнинг амрига  нечоғлик  итоат  этса,  бу  дунёнинг  обод  бўлишлигига  хизмат  қилса, келажакда  охират  ҳам  обод  бўлади. Оқил  инсон- ҳаётий  дунёдан   охирати учун  фойдаланиб  қолган кишидир. Аллоҳ  таоло  Қуръони  каримда; Яъни:  “(У) сизларнинг қайсиларингиз  чиройлироқ  (савоблироқ)  амал  қилувчи  эканингизни  синаш  учун   ўлим  ва  ҳаётни  яратган  зотдир.  У  Қудратли  ва  мағфиратлидир”,-  деган  (Мулк,2). Аллоҳ  таоло  барчамизни  икки  дунё  саодатига  эришишга  сабаб  бўлувчи  амалларни  қилишга  муаффақ  айласин.

Бойсун  тумани  Саримозор  жоме масжиди  имом хатиби                                  З.Чориев

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Please enter your comment!
Please enter your name here