Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши:
«Ё Расулуллоҳ! Сафар қилмоқчиман, менга насийҳат қилинг», – деди.
«Аллоҳга тақво қилишни, ҳар баландликда такбир айтишни ўзингга лозим тут», – дедилар.
Ҳалиги одам ортига қайтганидан кейин яна: «Аллоҳим! Унга ерни яқин қилгин ва сафарни унга осон қилгин», – дедилар».
Термизий ривоят қилган
Тақвонинг фойдаларидан:
- Тақво ўз эгасини Аллоҳ таоло билан бирга қилади.
- Тақво ўз эгаси учун икром башоратидир.
- Тақво гуноҳларнинг кечирилишига сабабдир.
- Тақво ажрнинг кўпайишига сабабдир.
- Тақво мағфират ваъдасидир.
- Тақво нафсдан хавфнинг кетишидир.
- Тақво ишда енгиллик ва осонликдир.
- Тақво ўз эгасига Аллоҳ таолонинг ёрдами ва нусратидир.
- Тақво балолардан омонликдир.
- Тақво висол ва қурбат воситасидир.
- Тақво бошқалардан устунлик иззатидир.
- Тақво ғам-ғуссадан чиқишдир.
- Тақво кенг ризқ ваъдасидир.
- Тақво азоб ва уқубатдан нажотдир.
- Тақво жаннатга эришиш йўлидир.
- Тақво содиқлик гувоҳномасидир.
- Тақво Аллоҳ таолонинг муҳаббатидир.
Саидов Хабибулла
Жарқўрғон тумани “Хазрати Билол” жоме масжиди имом хатиби