Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Бандаларини карамли хулқлар ила хулқланишга чорлаган Ҳақ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.Умматларини макоримул ахлоқда ўрнак бўлган ва Робби у зотга мадҳида <<Ва албатта, сен улуғ хулқдасан>> деган Набийимиз Муҳаммад Мустафога батомом ҳамда мукаммал саловату саломлар бўлсин.
Табиат – Аллоҳ таолонинг улкан неъматларидан биридир.У зот бизга атроф-мухутини озода сақлашни мухофаза қилишни ифлослантирмасликка буйўрган.Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:
“Одамларнинг қилмишлари туфайли қуруқлик ва денгизда бузғунчилик пайдо бўлди. Бу уларнинг (ўз қилмишларидан) қайтишлари учун қилган баъзи (ёмон) ишлари (жазоси)ни уларга тоттириш учундир” (Рум сураси 30-оят).
Яъни қаҳатчилик, қурғоқчилик, зироат ва тижоратдан бараканинг кетиши, турли касалликларнинг тарқалиши ҳамда ўт, сув балоси каби офатлар одамларнинг қилмишларига яраша жазо ҳисобланиб, шу билан бирга, уларни огоҳлантириш учундир.
Маълум Ислом бу муаммога хусусан табиат муҳофазаси тарбиясига алоҳида эътибор билан қарайди.Ислом динида табиат муҳофазаси муаммоси муҳим жиддий бир масала бўлиб, у билан давлат ҳокимяти қандай шуғулланиш ҳақида бир қатор кўрсатмалар мавжуд.
Расули акрам алаҳиссалом Ўзларининг муборак ҳадисларида шундай марҳамат қилганлар: “Албатта, Аллоҳ хушҳолдир – хушҳолликни севади, покизадир – покизаликни севади, карамлидир – карамлиликни севади, ўта сахийдир – ўта сахийликни севади” (Имом Термизий ривоятлари).
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:“Йўлдан азият берувчи нарсанинг олиб ташлашингиз ҳам – садақадир” (Имом Бухорий ривоятлари). Йўлларни ифлос қилмаслик, унга чиқиндилар, пўчоқлар, ичимлик суви идишлари ва шуларга ўхшаш нарсаларни ташламаслик – динимизнинг талабидир. Зотан, бизнинг динимиз таълимотида поклик иймондан экани қатъий таъкидланган. Аллоҳ таоло ер юзини ислоҳ қилишга амр этган:
“Ва ислоҳ қилингандан кейин ер юзида фасод қилманг ва Ундан қўрқиб тамаъ ила дуо қилинг. Албатта, Аллоҳнинг раҳмати яхшилик қилувчиларга яқиндир” (Аъроф сураси 56-оят)
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бошқа бир ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз оқмай турадиган, кейинчалик унда ғусл қиладиган сувга зинҳор бавл қилмасин”, деганлар (Имом Бухорий ривоятлари).
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳар «Ҳаким-Термизий» жоме масжиди имом-ноиби ҲАБИБУЛЛОҲ домла Саидов